Терговчи: “Қотил-энага” содир этган жиноят моҳиятини аниқлаш қийин бўлади

Oбуна бўлиш
"Шизофрения" ташҳиси қўйилган киши нима учун у ёки бу жиноятни содир этганини аниқлаш қийин бўлади. Сабаби, бемор “ўзига келгандан кейин” берган тушунтиришлар жиноят моҳияти билан мос тушмаслиги мумкин, деб изоҳ беради Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Терговчилар Москвада қотил-энага томонидан содир этилган жиноят тафсилотлари тез кунда аниқ бўлишига ишонч билдиришмоқда. Аммо бу осон бўлмайди, чунки жиноят содир этилиши асл моҳияти, кейин бериладиган тушунтиришлар билан мос тушмаслиги мумкин, деди Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркин.

Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд Асаб касалликлар диспансери қотил-энага касаллигини тасдиқлади

"Шизофрения” ташҳиси қўйилган киши томонидан содир этган жиноят моҳияти, у томонидан кейин бериладиган тушунтиришлар билан мос тушмаслиги мумкин. Сабаби, бу каби жиноятлар, шизофрения касаллиги қайд этилган беморлар томонидан касаллик “авж нуқтасига чиққан” вақтда содир этилади. Жиноятчи ўз хатти-ҳаракати борасида тушунтиришни эса анча кейин, яъни “ремиссия” вақтида беради. Шу боис, улардан содир этилган жиноятнинг ғайритабиий ва фантастик мотивларини эшитиш мумкин. Баъзи бирлари бундай пайтларда ўзини Наполеон деб эълон қилса, яна кимлардир Индира Ганди деб атайди ва ҳоказо…

Шу боис, шизофрения касаллигига чалинган киши сўзларига руҳият соҳасидаги мутахассисларгина жиддий эътибор қаратишлари лозим", — деб таъкидлади РТҚ расмий вакили Владимир Маркин.

Эслатиб ўтамиз, 29-феврал куни Москва шаҳри “Октябрское поле” метроси станциясида қўлида ёш бола бошини ушлаб олган аёл қўлга олинди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, аёл “Аллоҳу акбар!” деб бақириб, атрофдагиларни ҳозир ўзини портлатиб юбориши билан қўрқитган. Шу боис унинг ёнига боришга ҳеч ким журъат этмаган.

Орадан узоқ вақт ўтмай, аёл полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Метро атрофида портловчи модда аниқланмаган.

Қотил-энага Г. Бобоқулова Пресня тумани суди қарори билан 29 апрелга қадар ҳибсга олинди. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек журналистлари: “қотил-энага” туфайли Россиядаги мигрантлар жабр кўришини хоҳламаймиз

Маълум бўлишича, 1977 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова Москва шаҳридаги Народное ополчение кўчасидаги кўпқаватли уйларнинг бирида истиқомат қилувчи оилада энага бўлиб ишлаган. Тахминларга кўра, аёл қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишларини кутган ва шундан сўнг қизчани ўлдириб, квартирага ўт қўйган ва телбанамо аҳволда кўчага чиқиб кетган. Ёнғин ўчирилгач, қизалоқнинг бошсиз танаси аниқланган(илк экспертиза хулосаларига кўра, қизалоқ аввал бўғиб ўлдирилган ва шундан сўнг боши танасидан жудо қилинган бўлиши ҳам мумкин).

Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизматига қўнғироқ қилганимизда, Москва шаҳрида ўзбекистонлик аёл томонидан содир этилган мудҳиш жиноят ҳақида Россия интернет ресурслари орқали хабардор бўлишгани ҳақида маълум қилишди. Жиноятда айбланаётган аёл билан боғлиқ саволларга изоҳ беришмади.

Янгиликлар лентаси
0