Самарқанд Асаб касалликлар диспансери қотил-энага касаллигини тасдиқлади

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишГулчеҳра Бобоқулова
Гулчеҳра Бобоқулова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вилоят Асаб-руҳий касалликликлар диспансери Москвада ваҳший қотиллик амалга оширган энага ҳақиқатдан ҳам касалхонада “ўткир шизофрения” касалидан даволанганини тасдиқлади.

 

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Самарқанд вилоят  Асаб-руҳий касалликликлар диспансери, Москвада  ваҳший қотиллик амалга оширган энага Гулчеҳра Бобоқулова ҳақиқатдан ҳам касалхонада “ўткир шизофрения” касалидан даволанган ва психиатр рўйхатда турганини тасдиқлади.

“Гулчеҳра Бобоқулова, ҳақиқатдан ҳам 2003 йилдан бошлаб бизнинг касалхонада “Ўткир шизофрения” диагнози билан рўйхатда турган”, — дейишди касалхонада Чоршанба куни.

Касалхона хабарига кўра, Бобоқуловада касаллик натижасида, “психика бузилиши ва ўз ҳатти-ҳаракати устидан назоратни йўқотиш “ тез-тез бўлиб турарди.

Бобоқулованинг дугонаси Азиза Гадоева айтишига қараганда, у Ўзбекистонга охирги марта келган вақтида ўзини жуда жаҳлдор тутган. Гадоеванинг фикрича бунга унинг хуштори сабаб бўлган.

Россия Тергов Қўмитаси хабарига rўра, душанба куни Москвада энага бўлиб ишлаётган аёл Гулчеҳра Бобоқулова ўз қарови остида бўлган болани ўлдириб, уйга ўт қўйган ва кўчага чиқиб кетган.

Ушбу жиноят сабаблари ўрганилмоқда, Россия Тергов қўмитаси хабарига кўра, Бобоқуловани кимдир гиж-гижлаган бўлиши мумкин. Маълум бўлишича собиқ хуштори Бобоқуловани “экстремистик исломий ғоялар”га даъват қилган. Аёлнинг ушбу “мутлақ тушунарсиз” ҳатти-ҳаракати туфайли, Тергов қўмитаси унга дарҳол асаб-руҳий экспертиза ўтказишни белгилади.

 

Янгиликлар лентаси
0