Сурия расмий вакили: террорчилик уюшмалари рўйхати якунлангани йўқ

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСурия. Хомс шаҳри.
Сурия. Хомс шаҳри. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия ҳудудидаги экстремистик уюшмалар рўйхатини тузишни ўз зиммасига олган Женева қўмитасиси ҳали бу ишни якунига етказмади, деб хабар қилмоқда Башар Жафарий.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Женева қўмитаси Сурияда фаолият юритувчи террорчилик уюшмалари рўйхатини тузиш борасида ишни охирига етказгани йўқ, деб хабар қилди Сурия Араб Республикасининг БМТдаги доимий вакили Башар Жафарий, РИА Новости хабари асосида.

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Суриядаги уруш: Путин ва Обама қандай қарорга келишди

"Женева қўмитасига Суриядаги “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра”дан ташқари мавжуд бўлган террорчилик уюшмалари рўйхатини тузиш топшириғи берилган эди. Айни вақтгача бу иш якунига етказилмади”, — деди Жафарий  Sputnik агентлигига.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда жанговор ҳаракатлар тўхтатилиши тўғрисидаги келишув кучга киришидан бир соат олдин 27-феврал қоқ ярим тундан бошлаб мамлакатда тинчлик тартиби ўрнатилганлигини қайд этган 2268 рақамли резолюцияни қабул қилди.

“Тинчлик сулҳи” Сурияда мавжуд бўлган “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик уюшмаларига жорий этилмаслиги таъкидлаб ўтилди. Уларга қарши ҳарбий ҳаракатлар давом этади.

Суриядаги кўнгилли аскарлар тайёрлов маркази. - Sputnik Ўзбекистон
Сурияда тинчлик ўрнатилишига 97та уюшма ўз розилигини билдирди

Сурия ҳукумати ўт очишни тўхтатиш борасида Россия ва АҚШ ўртасида келишилган битимга ўз розилигини билдирди. Айрим муҳолифат кучлар бу битимга ишончсизлик билан қараган бўлса-да, аммо жанговор ҳаракатларни тўхтатиш ғояси Сурия ҳукуматига қарши кучлар томонидан ҳам маъқулланди: Россия давлати Мудофаа вазирлиги генерал-майори Игорь Конашенконинг сўзларига қараганда, ушбу битим эълон қилинган куннинг ўзидаёқ тинчлик ўрнатилишига рози бўлган томонлардан ўнлаб мурожаатлар келиб тушган.

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов эса “Тинчлик битими”га қўшилмайдиганлар Россия ва АҚШ томонидан бомбардировка қилиниши мумкинлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0