ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Россия раҳбари Владимир Путин ҳамда АҚШ президенти Барак Обама 27 февралдан бошлаб Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олдилар, хабар қилади РИА Новости.
Россия раҳбари таъкидига кўра, ёпиқ турда ўтказилган бир неча раунд музокаралар натижасида, АҚШ ва Россия расмийлари ўртасида 2016-йил 27-феврал, Дамашқ вақти билан ярим тундан бошлаб Сурияда жанговор ҳаракатларни тўхтатиш битими имзоланган.
"Америка томон билан ҳамкорликда амалга ошираётган ҳаракатларимиз Сурияда авж олган инқирозни бартараф этишга ёрдам беради, деб ўйлайман. Ва ниҳоят, кўп йиллик зўравонлик ва қон тўкилишларга барҳам бериш учун реал имконият пайдо бўлди”, — деб таъкидлади Путин.