ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Айрим ҳамкорларимиз биздан Сурия-Туркия чегарасидаги 100 километрга яқин йўлакни “тегмасликни” сўраб илтимос қилишган эди. Бугун аён бўлишига қараганда, бу иш террорчилик уюшмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган экан, деб таъкидлади Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
"Сурия шимолидаги аҳоли пунктлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, айтиш жоизки, бир қанча учрашувлар давомида айрим ҳамкорларимиз Сурия-Туркия чегарасидаги 100 километрга яқин йўлакни “тегмаслигимизни” сўраб, чин маънода ялиниб-ёлворишган эди. Энди аён бўлишига қараганда, ушбу илтимослар бежизга қилинмаган экан. Туркия давлати бу йўлак орқали “Ислом давлати”, “Жабҳат ан-Нусра” ва шу каби бошқа террорчилик уюшмаларини қурол-яроғ, озиқ-овқат билан таъминлаб, ёлланма жангариларни олиб ўтган", — деди Захарова.
"Турклар нима учун суриялик қурдларга Азазни бериб қўймаслигини бот-бот такрорлашаётгани мана энди тушунарли бўлмоқда. Қолаверса, Туркия ҳозирда Суриядан ўзи томонидан озод қилинган Минех аэродромини ҳам тортиб олмоқчи”, — таъкидлади Захарова.
"Мана шу ишлардан кейин Туркия раҳбариятининг мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий бирлигини ҳурмат қилиш ҳақидаги маърузалари бир оз ғалати эшитилади қулоққа. Ўз ҳарбийларини Ироқ ҳудудида Бағдод рухсатисиз киритган Анқара, эндиликда Суриянинг у ёки бу чеккасида ким туриш-турмаслигини ҳам белгилашга ўтди”, — қўшимча қилди Захарова.