Мудофаа вазири: Туркия Россияга қарши информацион уруш очди

Oбуна бўлиш
Россияга қарши информацион уруш очган Анқаранинг ягона мақсади, Суриянинг шимолий қисми устидан назоратни бой бериб қўймаслик. Чунки Туркия ҳукумати ўзини шу ҳудуднинг “мутлақ ҳукмдори” деб билади, - дея таъкидлади Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Россия Мудоффа вазирлиги Туркияни ўзига қарши информацион уруш очганликда айбламоқда. Россия ҳарбийлари фикрига кўра, Туркия Суриянинг шимолий ва шимоли*ғарбий қисмида “мутлақ ҳукмдор” мақомини бой бериб қўймаслик учун шундай йўл тутмоқда.

Анқара Москвани “ҳарбий жиноят”да айблаяпти

"Анқара жаҳоннинг энг обрўли ОАВлари ёрдамида Россияга қарши агрессив информацион уруш олиб бормоқда. Гап шундаки, Туркия ҳукумати кўп йиллардан буён Сурия шимоли ва шимоли-ғарбий қисмларининг норасмий “мутлақ соҳиби” ҳисобланиб келарди. Ушбу мақомни йўқотиб қўймаслик учун, Туркия расмийлари энди жаҳон оммавий ахборот воситалари хизматидан фойдаланишга ўтди", — деб таъкидлади журналистларга сешанба куни Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

Янгиликлар лентаси
0