Анқара Москвани “ҳарбий жиноят”да айблаяпти

Oбуна бўлиш
Туркия Россия авиациясининг Суриядаги ҳаракатларини қоралашини маълум қилди. Россия авиазарбаларни тўхтатмаса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, деб таҳдид қилмоқда Туркия расмийлари.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Туркия ТИВ навбатдаги бор Россия фуқаролар объектлари устидан бомба ташлаганликда айблади. “Россия амалга ошираётган авиазарбалар халқаро ҳуқуқ нормаларига зид, шу боис, уларга “ҳарбий жиноят” сифатида қаралиши лозим. Авиазарбалар тўхтатилмаса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин”, деб таҳдид қилмоқда Туркия расмийлари, РИА Новости хабарига кўра.

Турк армиясига тегишли техника - Sputnik Ўзбекистон
Россия МВ: Туркия Сурияга бостириб кирмоқчи

“Чегара билмас шифокорлар” халқаро ташкилоти (MSF) душанба куни Суриянинг Идлиб шаҳрида касалхона устига бомба келиб тушгани ҳақида маълум қилган эди. Ташкилот вакилларининг фикрича, касалхонага уюштирилган ушбу ҳужум Сурия ҳукумати президенти Башар Асадга мойиллик билдирадиган  ҳарбийлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли касалхона устига Россияга тегишли ракета келиб тушганлигини таъкидлади. Москвадаги Сурия элчиси Риёд Ҳаддад эса, касалхона Америка ҲҲК томонидан барбод этилганини таъкидлади.
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сьюзан Райс ОҚ уй Суриядаги касалхоналар бомбардировка қилинишини қоралашини маълум қилди, аммо бу галги ҳодиса ортида ким туришини аниқ айта олмаслигини таъкидлади.
"11 феврал куни Мюнхенда Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақида халқаро келишув имзоланган эди. Аммо ана шундан сўнг ҳам, Россия Суриядаги тинч аҳоли, мактаблар ва касалхоналарга зарба беришда давом этмоқда… Халқаро ҳуқуқ нормаларига зид,  ҳарбий жиноят сифатида тилга олинадиган ушбу ҳаракатларни кескин қоралаймиз. Агар Россия Сурияда авиазарбалар беришни тўхтатмаса, бу ҳолат жиддий оқибатларга олиб келиши муқаррар", — дейилади Туркия ТИВ баённомасида.

Янгиликлар лентаси
0