Россия МВ: Туркия Сурияга бостириб кирмоқчи

© AFP 2023 / Burhan OzbiliciТурк армиясига тегишли техника
Турк армиясига тегишли техника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Анқарда кимдир Россия кузатувчилар назорат парвозини бекор қилингани билан улар бирор нимани яширишга муваффақ бўлдик, деб ҳисоблашса – бу уқувсизликдир”, - деди Конашенков.

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Чегара яқинида содир бўлаётган воқеалар Туркиянинг Сурияга бостириб киришга таёргарлик кўраётганидан хабар беради, деди Россия Мудофаа вазирлги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

“Туркия Сурия Араб республикаси ҳудудига ҳужумга таёргарлик кўраётганини гумон қилишга бизда жиддий асослар бор. Турк ҳарбий қўшинларининг яширин таёргарлик олиб бораётганига биз тез-тез гувоҳ бўлмоқдамиз”, — деди Конашенков журналистларга.    

Олдинроқ, Россия Мудофаа вазирлги халқаро ҳамжамиятга Туркия артиллерияси Суриянинга Латакия вилояти шимолида аҳоли пунктларини ўққа тутаётгани видеолавҳасини намойиш қилган эди.

“Одатда, сўзга чечан Пентагон ва НАТО ҳамда уларнинг гўёки “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи" ташкилотлари ҳам, бизнинг кўп марта огоҳлантиришимизга қарамасдан, ҳалигача жим”, — деди ҳарбий муассаса вакили.  

“Анқарда кимдир Россия кузатувчилар назорат парвозини бекор қилингани билан улар бирор нимани яширишга муваффақ бўлдик, деб ҳисоблашса – бу уқувсизликдир”, — деди Конашенков.  

Унинг сўзларига қараганда Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқда барча разведка турларини кучайтирган.

Янгиликлар лентаси
0