ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Сурия оппозициясининг Музокаралар Олий қўмитаси(МОҚ) 100га яқин уюшмалар, шу жумладан “Сурия озод армияси”га алоқадор гуруҳлар ҳам икки ҳафта давом этадиган тинчлик келишувига розилик билдиришганини маълум қилмоқда.
Душанба куни АҚШ ва Россия Сурияда тинчлик ўрнатиш ҳақидаги ҳамкорликдаги битимни эълон қилган эди.
Ҳафта бошида Россия раҳбари Владимир Путин ҳамда АҚШ президенти Барак Обама Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олган эдилар. Ушбу “тинчлик сулҳи”га мувофиқ, 27-феврал, Дамашқ вақти билан ярим тундан бошлаб Сурияда жанговор ҳаракатлар тўхтатилади.
Фақат “Ислом давлати”, “Жабҳат ан-Нусра” ва яна бир қанча террорчилик уюшмаларига нисбатан жанговор ҳаракатлар тўхтатилмаслиги маълум қилинган эди.