Пушков: Туркия ҳаддидан ошяпти

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишРоссия Давлат Думаси халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Алексей Пушков.
Россия Давлат Думаси халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Алексей Пушков. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Кремль билан муносабатларни янада ўт олдириш мақсадида, ўз матбуот-котибига Россияни айблаб чиқишга рухсат беряпти, таъкидлайди Россия Давлат Думаси халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Алексей Пушков.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Сал вақт олдин Туркия президенти матбуот-котиби Эрдўғоннинг Россия президенти Владимир Путин билан боғланишга қилган ҳаракатлари натижа бермаётгани ҳақида таъкидлаган эди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдoғоннинг матбуот-котиби: Путин қўнғироқларга жавоб бермаяпти

Россия Давлат Думаси халқаро ишлар бўйича қўмита раиси Алексей Пушковнинг сўзларига қараганда, Анқара Кремль раҳбариятининг ғашига тегиш мақсадида матбуот-котибга Россияни қоралашга рухсат беряпти, РИА Новости хабари асосида.

Бундан сал олдин Туркия ТИВ Россияга қарашли Су-34 самолёти яна мамлакат ҳаво ҳудудини бузгани ҳақида хабар қилган эди. Бу айбловга жавобан Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков расман чиқиш қилиб, Суриядаги Россия авиагуруҳлари томонидан ҳеч қандай чегара бузилиши ҳолати содир этилмагани ҳақида баёнот берди. Турклар  таъкидига Конашенков томонидан “қуруқ гап” деб баҳо берилди. 

Игорь Конашенковнинг айтишича, на Суриядаги Россия Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа томонидан, на Сурия ҳукуматига қарашли ҳаво бўшлиғини назорат қилиш радиолокация тизими(радар) томонидан Сурия-Туркия чегарасида турклар таъкидлагани каби чегара бузилиши ҳолатлари қайд этилмаган. 

Туркия президенти матбуот-котиби эса ушбу воқеадан кейин Эрдўғон Путин билан боғланишга бир неча бор урингани, аммо Россия президенти бу ҳаракатларни жавобсиз қолдиргани ҳақида оммага маълум қилди.

"Россияни муҳокама қилиш Эрдўғоннинг матубот-котибига қолгани йўқ. Россияни обрўйи, унинг дунёда тутган ўрни қанчалик залворли эканини унинг Суриядаги ҳаракатлари, Қрим яримороли билан бирлашгани ҳамда БМТда тутган етакчи ўрнига қараб билиб олиш ҳам мумкин. Анқара матбуот-котибга Россияни қоралаб чиқиш ваколатини бериб, ҳаддидан ошяпти. Эрдўғоннинг асл мақсади Кремль раҳбариятининг жиғига тегиш эканлиги маълум бўлмоқда”, — деб ёзган Пушков ўзининг Twitterдаги микроблогида.

Дипломат назорат парвозлари таъқиқи ҳақида: "Анқаранинг яширадиган нарсаси кўп"

2015 йилнинг 24 ноябрида туркларнинг F-16 қирувчиси томонидан Россияга қарашли Су-24 самолётининг Сурия осмонида уриб туширилиши Россия ва Туркия муносабатлари дарз кетишига сабаб бўлди. Россия президенти Владимир Путин ушбу ҳодисани террорчилар шериклари томонидан “орқадан берилган зарба” дея баҳолади ва кўп ўтмай, миллий хавфсизликни кучайтириш ҳамда Туркияга қарши махсус иқтисодий чоралар кўриш ҳақида фармонларни имзолади.

 

Янгиликлар лентаси
0