Дипломат назорат парвозлари таъқиқи ҳақида: "Анқаранинг яширадиган нарсаси кўп"

Oбуна бўлиш
Туркия ўз чегарасидан “ИД” жангариларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланмаяптимикин, деган ҳавотирда Россия Туркия ҳудудида назорат парвозларини амалга оширишга рухсат сўраган эди. Берилган рад жавобига қараганда, Москва бу борада бекорга ташвиш чекмагани аён бўлмоқда...

ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. “Очиқ осмон” келишуви доирасида Россия Туркия ҳудудида назорат парвозларни амалга оширмоқчи эди. Туркия ҳукумати эса бунга рухсат бермади. Ушбу қарорни ноҳақ деб биламиз, таъкидлади РИА Новостига Россия ТИВдаги амалдор.

Туркия нима учун Россияга кузатув парвозини амалга оширишга рухсат бермаганини тушунтирди

1-5 феврал кунлари “Очиқ осмон” келишуви доирасида Россия Туркия ҳудуди устида кузатув парвозини амалга оширишни режалаштирган эди. Аммо Анқара бунга рад жавобини берди.

Россия учувчилари Туркияга келиб, режалаштирилган маршрут ҳақида маълум қилишгач, турк ҳарбийлари Туркия ТИВдан олинган кўрсатмага биноан бу парвозга рухсат берилмасли ҳақида маълум қилишди.

"Албатта, бу ҳолат кишини ғазаблантирмай, қўймайди. Нега деганда, очиқ осмон бўйича шартнома умумевропа майдонида амал қилишда давом этаётган механизмлардан биридир. Бунинг устига, шартнома ҳақиқатан иш беради: у ёки бу мамлакат амалга оширган ёки оширмаган ҳаракатлар ҳақида ишончли маълумотга эга бўлиш мумкин", — изоҳ берди суҳбатдош агентликка.

"Бир йил олдин ғарблик ҳамкорларимиз бизни Украина билан чегарада ҳеч қаерда кўрсатиб ўтилмаган ҳаракатларни амалга ошираётганимизда айблай бошлашганда, очиқ осмон келишуви доирасида парвозларни амалга оширган НАТОга аъзо мамлакатлар самолётлари ушбу сохта айбловлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини исботлашган эди”.

Украина ва Туркия Россияга қарши тиш қайрамоқда

"Биз ҳозир ўша воқеанинг аксига дуч келдик. Россиялик инспекция гуруҳи олдига “очиқ осмон” шартномаси доирасида Туркия-Сурия чегарасида назорат парвозларни амалга ошириш масаласи қўйилган эди. Туркия эса бунга рухсат бермади", — деди манба.

"Бу ерда велосипед ихтиро қилишнинг кераги йўқ. Ҳаммаси кундек равшан. Агар сенга у ерда учишга рухсат беришмадими, демак, яширадиган нарса бор. Нафақат биздан, балки халқаро жамоатчиликдан яширадиган нарса бор. Бу эса нимани билдиради? Анқара Сурия  билан чегарасидан “ИД” жангариларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланаётганини Россия кўплаб маротаба таъкидлаган. Бугун мана, ушбу гапларнинг тўғри эканлиги исботланди”, — деди Россия ТИВ амалдори.

 

Янгиликлар лентаси
0