ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Швейцарияда ўтган Давос форуми доирасида учрашувда Украина президенти Петр Порошенко ва Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли Россия томонидан иккала давлатга киритилган махсус иқтисодий чораларни асоссиз, деб баҳолашди, РИА Новости, Украина давлати раҳбари сайтида эълон қилинган хабар асосида.
"Томонлар, шунингдек, Россия томонидан иккала давлатга қарши амалга оширилаётган “иқтисодий тажовуз”га доир масалаларни муҳокама қилдилар. Суҳбатдошларнинг фикрига кўра, киритилган чекловлар нафақат асоссиз, балки, Россиянинг бутунжаҳон савдо ташкилоти олдидаги мажбуриятлари — халқаро ҳуқуқ нормаларига зидлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Порошенко ва Довутўғли икки томонлама муҳим тадбирларни ҳам муҳокама қилдилар. Биринчи навбатда, Анқарада ўтиши режалаштирилган Украина ва Туркия ўртасидаги бешинчи стратегик кенгаш масаласи, шунингдек, Туркия ҳукуматининг Украинага ташрифи кўриб чиқилди.
"Томонлар Черноморск ва Яқин Шарқ регионларидаги ҳолатни муҳокама қилиб, ташқи томондан бўладиган таҳдид ва чақириқларга қарши туриш мақсадида, координацияни кучайтиришга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.