Украина товарлари Ўзбекистонга бутунлай келмай қолиши мумкин

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишБожхона постидаги юк машиналари
Божхона постидаги юк машиналари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги тартибга кўра, Россия ҳудуди орқали Ўрта Осиё ва Қозоғистонга ўтаётган Украина товарлари фақатгина Белоруссия ҳудудидан, муҳрланган контейнерларда, ГЛОНАСС навигация тизими ўрнатилган транспорт воситаларида амалга оширилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Украина товарларининг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга Россия орқали транзити фақатгина Белоруссия ҳудудидан, ГЛОНАСС навигация тизими ўрнатилган автомобилларда амалга оширилиши мумкин, дейилган Россия президентининг янги қарорида.

2016 йил 1 январдан бошлаб Украина ва Россия орасида Эркин Савдо Зонаси ҳақидаги шартнома тугатилиши мунособати билан, Украина товарларининг Россия ҳудуди орқали автомобил ва темир йўл транспорти орқали транзити тартибига ўзгариш киритилади.

Янги тартибга кўра, Россия ҳудуди орқали Ўрта Осиё ва Қозоғистонга ўтаётган Украина товарлари, фақатгина Белоруссия ҳудуди орқали, муҳрланган контейнерларда, ГЛОНАСС навигация тизими ўрнатилган транспорт воситаларида амалга оширилиши мумкин. Транспорт ҳайдовчилари махсус ҳисоб талонларига эга бўлишлари керак.

2015 йил декабрида Россия президенти Владимир Путин Украина билан Эркин савдо зонаси ҳақидаги шартнома тугатилиши ҳақида қарор қабул қилди. Бундан буён Украина ва Россия орасидаги иқтисоий алоқалар жиддий қийинчилик билан амалга оширилади, фақатгина газ экспорти соҳаси бундан мустасно.

Бундан олдин Украина раҳбарияти ҳам, янги қоидалар амлага кирса, Украина товарари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудига умуман етиб бора олмай қолиши мумкинлиги ҳақида ўз хавотирини билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0