Эрдoғоннинг матбуот-котиби: Путин қўнғироқларга жавоб бермаяпти

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
29-январ куни Россиянинг Су-34 самолёти Туркия ҳаво чегарасини бузгач, Эрдўғон Путин билан телефон орқали боғланишга уринди. Аммо Россия президенти алоқага чиқишдан бош тортди, деб таъкидламоқда Туркия президенти матбуот-котиби.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Туркия раҳбари Тойиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан боғланиш истагида бир неча бор унга қўнғироқ қилди, аммо барча ҳаракатлари беҳуда кетди, деб таъкидлайди Туркия президенти матбуот-котиби Иброҳим Қалин, РИА Новости Аnadolu агентлиги хабарига кўра.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Песков: Путин Эрдўғон билан учрашувни режалаштирмаган

2015 йил 24 ноябр куни Туркиянинг F-16 қирувчиси Сурия осмонида Россияга қарашли Су-24 бомбардимончи самолётни уриб туширди. Россия президенти туркларнинг ушбу ҳаракатига "террорчилар ҳамтовоқлари томонидан орқадан берилган зарба” дея баҳо берди.

Анқара Су-24 Туркия ҳаво чегарасини бузганлигида қатъий турган бир пайтда, Россия Бош штаби Су-24 Туркия ҳаво чегарасини бузмаганини, Сурия Ҳарбий Мудофааси маълумотлари буни тасдиқлашини таъкидлади. Шундай қилиб, икки йирик давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар батамом узилди.

"Йигирма тўққизинчи январ куни Россия навбатдаги бор Туркия ҳаво чегарасини бузди. Бу ҳодисадан кейин Туркия президенти Тойиб Эрдўғон бир неча бор Владимир Путин билан телефон орқали боғланишга уринди. Аммо Россия томондан ҳеч қандай жавоб бўлмади”, — деди Қалин.

Россия Президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Путин: “Су-24” можаросида Анқара пасткашларча йўл тутди

Эслатиб ўтамиз, 29-январ куни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россияга қарашли Су-34 самолёти мамлакат ҳаво чегарасини бузганини оммага маълум қилган эди. Аммо Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотни инкор этиб, Анқара шу пайтгача ушбу ҳолат юзасидан ҳеч қандай далилларни келтира олмаганини қўшимча қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0