ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Туркия ҳукумати доимий равишда ўз ҳудудида яшириниб юрган ва Туркия орқали Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига террорчиларга қўшилиш мақсадида ўтиб кетаётган Россия фуқароларини ушлаб Россияга қайтаришдан бош тортмоқда. Москва Туркиянинг террорчиларга қилган ушбу шериклигини унутмайди, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Италиянинг “Лимес” журналига.
Туркия ҳудудида террорчилик хавфи ўсиб бораётганини ва Туркия ҳукумати бу борада ҳамкорлик қилмаётганидан Россия бир кўп марта ўз хавотирлигини билдирган эди. Хусусан, биз бир неча бор юборган мурожаатларимизга қарамасдан, Анқара доимий равишда, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги террорчи гуруҳларга қўшилиш мақсадида, Туркия ҳудудидан ўтиб кетаётган Россия фуқароларини тутиш ва ватанига қайтаришдан бош тортган эди. Биз Туркиянинг террорчиларга қилган ушбу шериклигигини унутмаймиз”, — деди Лавров.
Шу билан бир вақтда, “Россия, Сурияда қурбон бўлаётган ўз ҳарбийлари учун тўғридан-тўғри жавобгар бўлган, Туркиянинг бугунги раҳбарияти ва Туркия халқи орасидаги Россиянинг азалий ва ишончли дўстлари орасида тенглик белгиси қўйгани йўқ” деди Лавров.
“Россия учун террорчиликка қарши кураш ва Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласи принципиал характерга эга. Шунинг учун Туркия ҲҲКнинг Россия самолётига ҳужуми бизнинг бу ёндашишимизга тўсқинлик қила олмайди. Агар Туркиянинг ушбу фитнаси шундаймақсадни кўзлаган бўлса, уни режалаштирганлар жуда катта хатога йўл қўйишди”, — деди Лавров.
Су-24га уюштирилган ҳужумдан кейин, Суриядаги вазиятга таъсир кўрсатаётган барча томонлар учун ҳақиқат очилди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Су-24 самолёти 2015 йилнинг ноябрида Сурия осмонида Туркиянинг F-16 самолёти томонидан уриб туширилган эди. Анқаранинг таъкидлашича, Су-24 Туркия ҳаво ҳудудига кирган, Россия бош штаби айтишига кўра смолёт чегарани бузмаган, буни Сурия Ҳаво ҳимояси кучлари ҳам тасдиқламоқда.
Москва таъкидлашига кўра, барча мамлакатлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг террорчиликка қарши кураш ва Сурияда тинчлик ўрнатиш ҳақидаги резолюциясига амал қилиши керак.