Путин: Су-24 ҳалокати, бу террорчилар ҳамтовоқлари томонидан, зимдан берилган зарба

Oбуна бўлиш
“Ушбу фожеа Россия ва Туркия мунособатлари учун жиддий оқибатларга олиб келади”, - деди Путин.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Кеча Владимир Путин Иордания қироли Абдулла II билан учрашди Учрашувдан Россия 24 телеканали тўғридан-тўғри трансляция олиб борди.

Сўз бошида Путин Иордания қироли Абдулла II га Россия ҳарбий самолёти ҳалокати мунособати билан, ҳамдардлик учун миннатдорчилик билдирди.

“Бу воқеа террорчиликка қарши кураш доирасидан ташқарида. Албатта бизнинг аскарлар ўз жонларини аямасдан, террорчиларга қарши қаҳрамонларча кураш олиб бормоқда. Лекин бугунги йўқотиш — бу бизга, террорчилар ҳамтовоқлари томонидан, зимдан берилган зарба бўлди. Мен бунга ўзгача баҳо бера олмайман.

“Бизнинг самолёт Туркия ҳаво кучларига қарашли бўлган F-16 самолётидан “ҳаво-ҳаво” туридаги ракета билан ҳужум қилинган. Самолёт Сурия ҳудуди устида, Туркия чегарасидан 1 км узоқликда бўлган ва ҳужумдан кейин Туркия чегарасидан 4км масофада қулаб тушган. Нима бўлганда ҳам, бизнинг учувчилар ва бизнинг самолёт Туркия республикасига хавф солгани йўқ эди. Бу кундек равшан.

Улар ИД террорчиларига қарши кураш олиб боришаётган эди. Шимолий Латакия бу тоғли ҳудуд бўлиб, у ерда асосан Россия ҳудудидан келган жангарилар жанг қилмоқда. Бу маънода бизнинг аскарлар, ҳар дамда Россияга қайтиши мумкин бўлган, Россия хавфсизлигига таҳдид солаётган террорчиларга олдиндан зарба бериб, ўзларининг тўғридан-тўғри бурчларини бажараётган эди. Албатта, ушбу одамларни халқаро террорчилар сафига қўшиш керак.

Биз анча вақтдан бери, террорчилар эгаллаб олган ҳудудлардан Туркияга катта миқдорда нефт маҳсулотлари ташиб келинаётганини қайд қилган эдик. Бу албатта бандитлар гуруҳларини катта миқдорда маблағ билан таъминлаш манбаидир. Энди бўлса бизга зимдан зарба берилди. Бизнинг террорчиларга қарши курашаётган самолётимизга ҳужум қилинди. Ушбу ҳолат биз америкалик ҳамкорларимиз билан ҳавода ҳар қандай можароларни олдини олиш ҳақидаги шартнома имзолаган пайтимизда содир бўлди. Маълумки Туркия ҳам АҚШ бошчилигидаги коалиция аъзоси, улар ҳам ИДга қарши курашмоқда.

Агар “Ислом давлати” нефт сотишдан бир неча юз миллион ёки миллиардлаб даромад олаётган бўлса, унда нега улар ўзларини бунчалик қўпол ва сурбет, тутаётганини, нега бунчалик ваҳшийлик билан одамларни ўлдираётганини, нега бутун дунёда ва Европа марказида  террорчилик амалга ошираётганликларини тушунса бўлади.

Биз, албатта бўлиб ўтган воқеани диққат билан таҳлил қиламиз. Бугун содир бўлган жиноят Россия ва Туркия мунособатлари учун жиддий оқибатларга олиб келади. Биз ҳар доим Туркияга нафақат яқин қўшнига балки, яқин дўстга бўлган каби мунособатда эдик. Билмадик, бундай қилиш кимга керак булган экан. Нима бўлганда ҳам бизга эмас. Фожеадан кейин, биз билан дарҳол алоқага чиқиш ўрнига, Туркия НАТОдаги ҳамкорларига мурожаат қилган, гўёки улар эмас, биз Туркия самолётини уриб туширгандек. Нима, Туркия НАТОни ИДга хизматга қўймоқчими?

Ҳар бир мамлакатнинг ўз регионал қизиқишлари борлигини биз албатта яхши тушунамиз ва уларга ҳурмат билан қараймиз. Лекин биз ҳеч қачон, бугун содир бўлгани каби жиноятларга чидаб ўтирмаймиз. Биз, албатта, умид қиламизки халқаро ҳамжамият умумий хавф билан курашишга ўзида етарли куч топади ва ҳудуднинг барча давлатлари ушбу курашда фаол қатнашишига умид қиламиз.      

Янгиликлар лентаси
0