ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik, Григорий Дубовицкий. АҚШ президентлигига номзод Трамп Америка “болалар”га муҳтож эмас, деб ҳисоблайди. “АҚШга Россия, Хитой ва Япония билан муносабат ўрната оладиган раҳбар керак”, — деб таъкидлади Трамп, РИА Новости хабарига кўра.
"Америкага шартномаларни имзолайдиган, мамлакатга йилига миллионлаб автомобилларни экспорт қиладиган – Россия, Хитой ва Япония сингари давлатлар билан келишувга бора оладиган раҳбар керак. Биз эса нимага эришдик? АҚШ ўзига керакли давлатлар билан муносабат ўрната олгани йўқ. Бу борада биз инқирозни бошдан кечирмоқдамиз”, — таъкидлади Трамп Айова штатида ўтган матбуот-анжуманида.
"Бизга қандай ишга қўл ураётганини англай оладиган одамлар керак. Бизга болалар(давлат бошқарувида, таҳр.) керак эмас. Улар (бошқа мамлакатлар, таҳр.) болалар билан иш олиб бормайди”, — қўшимча қилди сиёсатчи.
Трамп ўзининг сайловолди ташвиқотида вақти-вақти билан Барак Обама томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсат, шу жумладан унинг Россияга қарши муносабатини, танқид қилиб туради.
Бундан бир оз вақт олдин Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод миллиардер Россия билан чуқур муносабатларга тайёрлиги ҳақида таъкидлаган эди. Россия президенти Владимир Путин Трампнинг ушбу сўзларини ижобий баҳолаб, уни “президентлик пойгасининг мутлақ етакчиси”, деб мақтади, ҳатто. Трамп ўз навбатида, Путин сингари обрўли инсондан бундай мақтов сўзларни эшитиш, катта фахрлигини билдирди.