ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Гап шундаки, 17-декабр куни ўтказилган катта матбуот-анжуманида Путин Трампнинг Россия ва Америка муносабатларини янада яқинлаштириш керак деган фикрини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди.
"У шубҳасиз, ёрқин ва иқтидорли шахс. Унинг ҳурмат даражасини белгилаш бизнинг иш эмас, аммо президентлик пойгасида — у мутлақ етакчи”, таъкидлаган эди матбуот-анжуманида Россия президенти.
“Ўз ватанида ва хорижда катта обрўга эга инсондан мақтов эшитиш – шараф” — таъкидлади миллиардер. Дональд Трамп шунингдек, Россия ва АҚШ бирлашиб террорчиликка қарши курашиши лозим, деган фикрда.
Жуда қизиқ феъл-атворга эга миллиардер бундан сал олдин Барак Обамадан фарқли ўлароқ Путин етакчи сифатида “беш” баҳога лойиқлигини таъкидлаган эди. Трампнинг сўзларига қараганда, сайловларда ғолиб чиқса, у Путин билан бир қаторда, АҚШ унчалик яхши муносабатда бўлмаган бошқа давлат етакчилари билан ҳам муносабатларни яхшилай олади.