ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путиннинг анъанавий ўн биринчи матбуот-анжумани бўлиб ўтди. “Россия ҳеч қачон АҚШдан бекинмаган. Америка халқи сайлайдиган ҳар қандай президент билан ишлашга тайёрмиз. Фақат олдин унинг кимлигини тушунишимиз лозим”, таъкидлади Россия президенти Владимир Путин матбуот-анжуманида.
"Лекин у(АҚШ президенти демоқчи) ким бўлишидан қатъий назар, биз Қўшма Штатлар билан ишлашга, муносабатларни ривожлантиришга тайёрмиз. АҚШ давлат-котибининг охирги ташрифи, фақат биргаликда ечимини топса бўладиган муаммоларни бартараф этишда улар биз билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини кўрсатди, менимча”, — деди Путин.
"Биз ҳеч қачон улардан беркинмаганмиз. Аксинча, улар бизга мамлакат ичида нималар қилишимиз, кимни сайлашимизу, кимни сайламаслигимиз кераклигини ҳақида маслаҳат бермоқчи бўлади. Биз ҳеч қачон бундай қилмаганмиз. Уларнинг ишига аралашмаймиз. Қолаверса, бу хавфли. Айтишларича, у ёқда бирор чет эллик кузатувчи сайлов жараёнида навбатда турганларга беш метрдан яқинроқ борадиган бўлса, прокурор “қамоққа тиқаман” деб қўрқитар экан. Биз ҳеч қачон бундай қилмаймиз. Биз очиқмиз. Ва Америка халқи сайлайдиган ҳар қандай президент билан ишлашга тайёрмиз", — деди россия президенти.