ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik, Мария Шелудякова. Дунёнинг энг нуфузли Оскар мукофотининг бу йилги тақдимот маросими атрофида шов-шувлар кун сайин авж олмоқда.
Таниқли режиссер Спайк Ли ва актриса Джада Пинкетт-Смитт бу йилги маросимга қатнашмасликларини эълон қилишди. Бунга сабаб охирги икки йил мобайнида Оскар номзодлари орасида фақат оқ танли актёрлар бўлганлиги ва бошқа ирқ вакиллари бўлмаганлигидир.
Дондурейнинг фикрига кўра бу йилги Оскар номзодлари танлашда кино саноатидаги маълум ўзгариш ва оқимлар яққол намоён бўлди. Олдин АҚШ Кино академияси фильмларнинг ташқи эстетик сифатларига ва даромади ҳажмига қараб баҳо берар эдилар.
Энди бўлса, академия фильмларни баҳолаш тизимига муҳим ўзгаришлар киритди. Бундан буён улар фильмларнинг этик, ахлоқий ва тарбиявий жиҳатларига катта эътибор беришар экан.
“Бугун фильмларда ижтимоий, диний, этник ва жинсий адолат ва тоқатлиликка катта эътибор берилмоқда. Жамиятнинг ҳар қандай кичик гуруҳларига ҳам катта эътибор берилмоқда”, — деди кинокритик.
Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда Америка фильмлари – дунёнинг энг йирик маънавий маҳсулотидир, чунки дунёда сотилаётган фильмларнинг 3/2 қисми Голливудга тегишлидир. Шундай қилиб, америкаликлар бутун инсоният фикрини ўзгартирмоқчилар. Голливуд бутун дунёдаги одамлар онгига “Энг қимматли нарса – бу одамнинг ўзи, давлат эмас”, — деб, ўз дунёқарашини уқтирмоқда.
Ўтган ҳафтада “Оскар” номзодлари эълон қилинган “Тирик қолган” картинаси 12 номнация бўича баҳоланмоқда. “Телба Макс” эса - 10 номинацияда бўйича танловда қатнашмоқда. Олдин ҳеч қачон Оскар мукофотига сазовор бўлмаган актёр Леонардо Ди Каприо ва режиссёр Жорж Миллер, бу йил Оскар мукофоти олиш эҳтимоли катта.
Менинг фикримча, “Тирик қолган” филми барча Оскарларни йиғиб олади. Бу фильмда Ди каприо ўйнагани учун ёки уни буюк операторлар суратга олгани учун эмас, албатта. Бунинг сабаби фильм орқали тарқатилаётган нуқтаи назарда: “Нима бўлганда ҳам, қандай даҳшатли ҳолатларга тушиб қолмасанг ҳам, одам – сен тирик қолиш учун барча омиллардан фойдаланиш ҳуқуқига эгасан. Энг зарури – бу сен ва сенинг ҳаётинг. Сен ҳамма нарсага қодир”.
Оскар тақдимот маросими 28 феврал куни бўлиб ўтади. Бу йилги энг яхши фильм конкурсида “Тирик қолган”, “Телба Макс: ғазаб йўли”, “Диққат марказида”, “Бруклин”, “Хона”, “Шпионлар кўприги”, “Пасайиш ўйини” ва “Марслик” фильмлари қатнашмоқда.