ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Икки йилдан буён Оскар номзодлари рўйхатида турли ирқ вакиллари бўлмагани учун, бир қатор актерлар Оскар тақдимоти маросимига қатнашмасликларини эълон қилди, РИА Новости Hollywood Reporter газетасига асосан.
Ушбу мунособат билан АҚШ Киноакадемияси раҳбари Шерил Бун Айзекс номзодлар рўйхатига ўзгариш киритиш ҳақида ҳақида қарор қабул қилинганини эълон қилди.
“Академия бизнинг аъзолар таркибини ўзгартириш ҳақида жиддий қадамлар қўймоқда. Яқин кунлар ва ҳафталар ичида биз танлов тартибини ўзгартириамиз. Шундай қилиб 2016 йил ва ундан кейин номзодлар орасида турли ирқ вакиллари бўлади”, — деди Айзекс.
Киноакадемия президенти сўзларига кўра академия ўзгаришга ҳаракат қилмоқда, лекин бунинг учун вақт керак, “лекин ўзгаришлар биз хохлагандек амалга ошмаяти”.
Оскар тақдимоти маросимини таниқли кинорежиссер ва актер Спайк Ли ва қора танли актер Жада Пинкетт- Смит бойкот қилишга қарор қилган. Twitter ижтимоий тармоғида #OscarsSoWhite (Жуда оқ Оскар) хештеги оммавийлашиб кетиб кўп шов шувларга сабаб бўлди.
88 – Оскар тақдимоти маросими Голивудда 28 февралда ўтказилиши кутилмоқда.
Actors nominate actors. THE "ACADEMY" DOES NOT NOMINATE ACTORS. Actors nominate actors. Remember this #OscarsSoWhite pic.twitter.com/dTPKr5kt8V
— Bret Easton Ellis (@BretEastonEllis) 19 января 2016