ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Голливуднинг таниқли актери Лионардо Ди Каприо Германиянинг Welt am Sonntag нашрига берган интервьюсда фильмларда Россия президенти Владимир Путин ролини бажонидил уйнаши мумкинлигини айтди.
“Путин роли жуда қизиқ бўларди. Мен уни бажонидил ўйнаган бўлардим”, — деди актер интервьюда. Шунингдек актер Россия тарихи унда жуда катта таасурот қолдирганини ва “Ленин ҳам жуда қизиқ кинорол бўлиши мумкинлигини” айтди. “Мен Распутин ролини ҳам бажонидил ўйнаган бўлар эдим. Менинг фикримча Россия тарихи ҳақида кўпроқ филмлар бўлиши керак”, — деди актер.
Актер Владимир Путин билан бир неча йил олдин Санкт-Петербургда, Сибир йўлбарсларини қутқариш форумида, шахсан учрашганини айтиб ўтди.
“Менинг фондим ушбу ёввойи мушукларни қутқаришга қаратилган бир неча лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатаётган эди. Путин ва мен фақат ушбу ажойиб ҳайвонлар ҳақида гаплашдик, ҳеч қандай сиёсат ҳақида эмас”, — деди актер.
2016 йилда Леонардо Ди Каприо “Тирик қолган” фильмидаги роли учун Оскар мукофотига номзодлари рўйхатига киритилган. Мукофот ғолиби 28 фкврал куни аниқланади.