Америкалик сиёсатшунос: Саудия Арабистони АҚШга дўст эмас, дардисар

Oбуна бўлиш
Ўтмишда бир неча бор Вашингтоннинг “ҳожатини чиқарган” Ар-Риёд Америка қиёфасида ўзига “тан соқчи” орттирди. Аммо сўнгги воқеалар Саудия Арабистони АҚШга ортиқча юк бўлаётганини кўрсатмоқда...

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. “АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни икки оғиз гап билан ифодалаб бўлмайди. Тўғри, Ар-Риёд ўтмишда Вашингтоннинг бир неча бор “ҳожатини чиқарган”, лекин у Америкага дўст эмас”, деб ёзади The New York Times нашрида чоп этилган мақоласида Форс қўлтиғи давлатлари институти Саудия Арабистони сиёсий муносабатлари бўйича эксперти Али Ал-Аҳмад, РИА Новости хабарига кўра.

Ироқдаги шиа мусулмонларининг шайх Нимр ал-Нимр қатлига қарши намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Эрон ва Саудия Арабистони “совуқ уруши”нинг 7 сабаби

“Саудиячилар АҚШ билан “оғиз-бурун ўпишиб” юрган бир пайтда, бу муносабатлардан ўзи кўзлаган мақсадларни амалга ошириш учун фойдаланишган. Америкаликлар ҳам бундан наф кўришган, албатта. Жумладан, Саудия Арабистони АҚШга 1940 йилдан бошлаб арзон нархда нефт етказиб бера бошлаган. Бундан ташқари, Афғонистондаги давлат тузумини тўнтариш учун жиҳодчиларни қўллаб қувватлаб, Америкага коммунизм устидан ғалаба қозонишга ёрдам берган. Саудиячиларнинг ана шу “ёрдами” қарийб ўттиз йилдан бери давом этиб келаётган вайрон қилувчи кучга эга можарога асос солди. 

Натижада, “Толибон”, “Ал-Қоида” сингари террорчилик гуруҳлари юзага келди”, — деб ёзади Али Ал-Аҳмад.

“Афғонистондан СССРни “сиқиб чиқариш” учун миллионларни аямаган АҚШ Саудия Арабистонидан шу даражада чексиз миннатдор бўлдики, натижада саудиячиларга сўраган нарсаси муҳайё қилинди. Камига Саудия Арабистони эндиликда АҚШ қиёфасида “тан соқчи”га эга бўлди. Бундан ҳаволаниб кетган саудиячилар бўлар-бўлмасга ўз ҳудудий рақиблари ва душманлари, жумладан, Эроннинг ҳам, жиғига тега бошлади.

Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Ал Сауд. - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони муносабатларни тиклаш учун Эронга битта шарт қўйди

1970-йиллар охирида саудиячилар орқада туриб олиб маъқуллаш маъносида ҳайқириб турган бир пайтда айнан америкаликлар Эрон билан уруш олиб боришган”, — деб таъкидлайди эксперт.

"Охирги йилларда Америкадан гоҳ Сурия, гоҳ Ироқ, гоҳ Миср ички ишларига аралашишни талаб қилаётган саудиячилар ўзларининг телбанамо ҳатти-ҳаракатлари, болаларча ғазабноклиги билан АҚШ учун даҳмазага айланди.

Саудиячилар гапда террорчиликка қарши курашгани билан амалда аксинча, террор уюшмаларини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда. Бу эса АҚШнинг Яқин Шарқдаги манфаатлари ҳамда хавфсизликка таҳдид солмоқда”.

Саудия Арабистони ҳаракатларига қарши норозилик намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсатшунос: Саудия Арабистони аҳмоқгарчиликка йўл қўйди, лекин бу унинг муаммоси

Экспертнинг фикрича, Вашингтон Ар-Риёдни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши лозим. 

АҚШнинг Саудия Арабистонига билдирган ишончи Америка халқи манфаати учун зиёнга айланди. Саудиячилар сиёсати америкаликларнинг Яқин Шарқдаги позицияларига “зарба” берди.

Энди АҚШга арзон нефтнинг кераги йўқ. Америкага экстремизм устидан ғалаба қозониш ва тинчликни тиклаш ҳаводек зарур. Саудия Арабистонига эса АҚШнинг бу хоҳиши маъқул эмас, демак, у АҚШ учун ортиқча даҳмазага айланмоқда”, деб ўз мақоласига якун ясайди Али ал-Аҳмад.

 

Янгиликлар лентаси
0