ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik, Мария Шелудякова. Саудия Арабистонида шия тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши Эронда йирик кўламда норозилик намойишларини келтириб чиқарди. Саудия Арабистони бунга жавобан “Қиролликнинг ички ишларига аралашгани учун” Эрон билан дипломатик муносабатларни батамом узди.
“Яқин Шарқ институти” илмий маркази президенти Евгений Сатановскийнинг таъкидлашича, бу икки мамлакат ўртасида яширин уруш бошланганига анча бўлган. “Имомнинг қатл қилиниши – саудиячиларнинг навбатдаги аҳмоқгарчилиги, бундан уларнинг ўзи зарар кўради”, — таъкидлади сиёсатшунос.
"Саудиячилар Эрон билан дипломатик муносабатларни узгани Эрон ислом республикаси устидан ғалаба қозонишга олиб келмайди. Эронликлар жангари халқ, улар саудиячилардан фарқли ўлароқ, жанг қилишни яхши билишади”, — ҳисоблайди Сатановский.
Сатановский шунингдек, Саудовская Арабистони Россияга иттифоқчи эмаслигини ҳам эслатиб ўтди. “Суриядаги уруш Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштирди. Ар-Риёд Башар Асад ҳукуматига қарши уруш эълон қилган бош ҳомийлардан бири сифатида жанг майдонига чиққан эди”
"Сауддия Арабистони бизга иттифоқдош ҳам, дўст ҳам эмас. Чеченистондаги урушда, қолаверса Афғонистонда у бизга қарши уруш олиб борган. Шундай экан, нимага биз саудиячилар учун қайғуришимиз керак”, — деди Сатановский.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси ан-Нимрнинг қатл этилиши эълон қилингач, Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонаси қаршисида ҳамда Эрон шимоли-шарқида норозилик намойишлари бошланиб кетган эди.