Россия Саудия Арабистони ва Эронни яраштиришга тайёр

© AP Photo / Vahid SalemiСаудия Арабистони ҳаракатларига қарши норозилик намойиши.
Саудия Арабистони ҳаракатларига қарши норозилик намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида юзага келган келишмовчиликларни бартараф этишда кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik.  Россия ҳукумати Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида юзага келган келишмовчиликни бартараф этиш учун ҳатто воситачи ролини ижро этишга тайёрлигини маълум қилди, РИА Новости хабарига кўра.

Манба хабарига кўра, Москвани Теҳрон ҳамда Ар-Риёд билан чиндан ҳам илиқ муносабатлар туташтиради. “Дўст сифатида, мабодо шунга эҳтиёж бор экан, шу икки давлат ўртасида олдиндан мавжуд бўлган ва яна қайта юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф этиш учун воситачи ролини ижро этишга тайёрмиз”, таъкидлади Россия Ташқи ишлар вазирлигининг амалдори.

Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Ал Сауд. - Sputnik Ўзбекистон
Эронлик сиёсатчи: Америка Саудия Арабистонини тўхтатиши шарт

Шанба куни Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 47 киши, шу жумладан, таниқли шиа тарғиботчиси ан-Нимрнинг қатл этилиши эълон қилингач, Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонаси қаршисида ҳамда Эрон шимоли-шарқида норозилик намойишлари бошланиб кетди.

Якшанба куни Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр “Қироллик ички ишларига очиқдан очиқ суқилгани, регионда душманчилик ҳаракатларини амалга оширгани ва Теҳрондаги Қироллик элчихонасига ҳужум уюштиргани учун” Эрон билан дипломатик алоқалар батамом узилгани ҳақида эълон қилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0