Эронлик сиёсатчи: Америка Саудия Арабистонини тўхтатиши шарт

© AP Photo / Khalid MohammedСаудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Ал Сауд.
Саудия Арабистони қироли Абдулла ибн Абдул-Азиз Ал Сауд. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Саудиячилар назоратни йўқотиб қўйди”, деди Америка-Эрон кенгаши раҳбари Хушанг Амираҳмадий, Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилгани ҳақида ўз фикрини билдирар экан.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik.  Оммавий қатл ўтказган Саудия Арабистонига қарши АҚШ чора кўриши шарт, ҳисоблайди сиёсий шарҳловчи, Америка-Эрон кенгаши раҳбари Хушанг Амираҳмадий.  У бу ҳақда RTга берган интервьюсида маълум қилган, РИА Новости хабарига кўра.
2 январь куни Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги 47 кишининг(шу жумладан таниқли шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг) қатл этилиши ҳақида эълон қилган эди.
Сиёсатчининг таъкидига кўра, шиа имомига нисбатан қаттиқ адолатсизлик қилишган.

"У (ан-Нимр – таҳр.) қиролликдаги шиалар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилган, лекин мамлакат тартибини ўзгартириш унинг режасида йўқ эди. У террорчи эмасди ва Саудия Арабистони ҳукуматига ан-Нимр томондан ҳеч қандай таҳдид бўлмаган. Шу боис, амалга оширилган қатлни маънисиз деб ҳисоблайман. АҚШ Ар-Риёд ҳатти-ҳаракатини оғзаки танқид қилиб қўймай, унга қарши амалда чоралар кўриши лозим”, — таъкидлади сиёсатшунос.

Амираҳмадийнинг фикрича, Саудиячилар охирги кунларда буткул назоратдан чиқиб кетди. Улар Яман ва Баҳрайнда шиалар етакчиларини ҳамда оддий шиаларни ўлдирмоқда.
"Уларни тўхтатиш лозим. Мени фикримча, АҚШ ҳукумати Саудия Арабистонига у бошқа бундай давом эттира олмаслигини аниқ кўрсатиши керак”, — таъкидлади эксперт.

Мусулмонлар қабристони. XV аср. - Sputnik Ўзбекистон
Шиа имоми ан-Нимр танаси оиласига берилмади

Амираҳмадийнинг фикрича, гап Саудия арабистони ва Эрон ўртасидаги келишмовчилик ҳақида бораётгани йўқ. “Бу шиа ва суннийлар ўртасидаги можаро”, —деди у.
"Ислом дунёси 1,6 миллиард кишидан ташкил топган, уларнинг аксарияти суннийлардир. Афсуски, дунёни ларзага солиб келаётган террорчилар ҳам суннийлардан ташкил топган", — таъкидлайди сиёсатшунос.
Амираҳмадийнинг сўзларига қараганда, ҳеч қайси ҳукумат ушбу муаммога эътиборсиз қараши мумкинмас. Икки мамлакат ўртасидаги қаршиликни бартараф этиш лозим, чунки улар салкам уруш ёқасида туришибди.

Янгиликлар лентаси
0