Шиа имоми ан-Нимр танаси оиласига берилмади

© Sputnik / Алексей Жидаков / Медиабанкка ўтишМусулмонлар қабристони. XV аср.
Мусулмонлар қабристони. XV аср. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия Арабистонида қатл қилинган Нимр ан-Нимрнинг акаси шиа тарғиботчиси мусулмонлар қабристонида дафн қилингани ҳақида хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Саудия Арабистонида қатл қилинган Нимра ан-Нимранинг акаси тарғиботчи танаси оиласига берилмаслигини айтди.

Саудия Араабистони Эр-Риёд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ, Ливан ва Яманнинг шия мусулмон жамоалари Нимр ан-Нимрнинг қатл қилинишидан норозилик билдиришди

Шанба куни Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги террорчиликда айбланган 47 киши қатл этилиши ҳақида хабар қилган эди.

Қатл қилинганлар орасида “Ал-Қоида” гуруҳи етакчиси Форис аз-Заҳраний ҳамда шиа имоми ан-Нимр бор эди.

“Саудия Арабистони ҳукумати биз билан алоқага чиқиб, жафокашлар мусулмонлар қабристонида дафн қилингани ҳақида хабар беришди. Таналар қариндош-уруғга берилмаслиги аён бўлди”, — деб ёзади Муҳаммад ан-Нимр Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, имом ан-Нимр 2012 йил 8 июлда оммавий норозилик намойишлари ва бетартибликларга ундаш айблови билан ҳисбга олинган ва 2014 йил октябрида ўлим жазосига маҳкум қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0