Ироқ, Ливан ва Яманнинг шия мусулмон жамоалари Нимр ан-Нимрнинг қатл қилинишидан норозилик билдиришди

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишСаудия Араабистони Эр-Риёд шаҳри
Саудия Араабистони Эр-Риёд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шанба куни Саудия Арабистони ИИВ ўлимга маҳкум қилинган 47 кишинин қатл қилинганлигини хабар берган эди. Қатл қилинганлар орсида кўпчиликка таниш бўлган, шия тарғиботчиси Нимр ан-Нимр ҳам бор эди.

ТОШКЕНТ, 2 янв – Sputnik.  Ироқ, Ливан ва Яманнинг шия мусулмон жамоалари Саудия Арабистонида Нимр ан-Нимрнинг қатл қилинишидан норозилик билдиришди, РИА Новости хабарига асосан.

Шанба куни Саудия Арабистони ИИВ ўлимга маҳкум қилинган 47 кишинин қатл қилинганлигини хабар берган эди. Қатл қилинганлар орсида кўпчиликка таниш бўлган, шия тарғиботчиси Нимр ан-Нимр ҳам бор эди.

Ироқ парламентидаги энг кўп депутатларга эга бўлган “Ҳуқуқий давлат” блоки вакили Муҳаммад ас-Сайҳуд Alsumaria телеканалига хабар беришича, қатл ҳақидаги ушбу қарор шия ва сунний мусулмонлар орасида зиддият чиқариш мақсадида қилинган.

“Саудия Арабистонидаги бошқарувчи оила (қирол оиласи) томонидан амалга оширилган ушбу чора, ҳудудда Сунни ва Шия мусулмонлари орасида янги тўқнашувлар келиб чиқишига қаратилган ва региондаги ҳозирги можароларга янгисини қўшиш учун қилинган”, — деди у телеканалга.

Ливан шия мусулмонлари кенгаши вице-президенти муфтий Аҳмад Кабалан содир бўлган воқеани, ёмон оқибатларга олиб келувчи диний фалокат ва катта хато деб атади.

“Уни ўлдириш дин ва миллат учун катта фожеа, одамзод ва маънавияга қарши содир этилган жиноят. Бу катта хато жавобсиз қолмайди. Биз бу ҳақда кўп марта огоҳлантирган эдик”, деб муфтийнинг сўзларини келтирди Ливаннинг NNAнашри.

Яманнинг “Ансар Алла” номли Хусийлари ҳаракати вакиллари ан-Нимрага қарши олиб борилган жиноий ишни қалбаки дейишди.

"Ал Сауд шанба куни, айбланувчи томонидан бирорта ҳам ҳимоячи қатнашмаган, қалбаки суддан кейин буюк жангчи Нимра ан-Нимрани қатл қилди”, — дейилган Хусийлар ҳаракатнинг расмий ОАВ бўлган “Ал-Масира” телеканалида.

Шу билан бир вақтда хабар тарқатувчилар Саудия Арабистонинг шарқида яшовчия шия мусулмонларининг ушбу ноҳақликка ўз мунособатларини билдиришга чақирмоқда.

Ислом тарғиботчиси шайх Нимр ан-Нимр Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 2012 йилда мамлакат шарқида ўтказилган норозилик намойишида қўлга олинган эди. 2014 йилда у мамлакатда тарқоқлик, қиролга бўйсунмаслик ва террорчилик ташкилоти тузганликда айбланиб ўлим жазосига маҳкум қилинган эди.

2014 йилнинг феврал ойида Саудия Арабистони террорчи ва экстремизмга қарши жиноий жавобгарлик учун жазо чораларини сезиларди даражада кучайтирган эди. Қиролликда террорчи деб тан олинган ташкилотлар рўйхати эълон қилинди.

Янгиликлар лентаси
0