ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. “Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги муносабатлар Теҳрон бошқа мамлакатлар, шу жумладан бизнинг қироллигимиз ички ишларига аралашишни тўхтатган тақдирдагина қайта тикланиши мумкин”, — деди Саудия Арабистонининг БМТдаги доимий вакили Абдулла Ал-Муаллимий, РИА Новости Рейтер хабари асосида.
Ўтган ҳафта шанба куни Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги 47 киши, шу жумладан, шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши ҳақида эълон қилган эди. Имомнинг қатл этилиши ҳақидаги хабар шиа сиёсий ва диний арбобларини қаттиқ ғазабга келтирди ва натижада оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетди. Бу ҳолат Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасида дипломатик муносабатлар батамом узилишига сабаб бўлди.