Жорий йил 5 май куни Москва-Мурманск йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган Sukhoi Superjet100 самолёти ҳалокатга учради.
Парвознинг 28 дақиқасидан сўнг экипаж аэропортга фавқулодда қайтишга қарор қилди.
Ёмон об-ҳаво туфайли самолёт иккинчи уринишдан сўнг ерга қўнишга эришди.
Кескин қўниш натижасида лайнер шасси стойкалари синиб кетиб, двигателлари ёниб кетади.
Кейинчалик ёнғин самолётнинг қанот қисмига ўтади. Ҳалокат оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 33 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари омон қолди.
Терговчилар Шереметьево аэропортида содир бўлган авиаҳалокатнинг бир нечта версияни кўриб чиқишмоқда. Асосийлари – пилот, диспечерлар ва самолётни техник кўрикдан ўтказган ишчиларнинг малакаси етишмаслиги; ҳаво кемасининг носозлиги ҳамда ёмон об-ҳаво шароитлари.