Тошкентликлар “Шереметьево”даги фожиадан сўнг Россия элчихонасига гуллар олиб келмоқда

© SputnikЦветы и памятные свечи, архивное фото
Цветы и памятные свечи, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида содир бўлган авиаҳалокат оқибатида 41 киши ҳалок бўлди. Россия Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тошкент аҳолиси Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида содир бўлган авиаҳалокат сўнг Россия элчихонаси биноси олдига мотам рамзи сифатида гуллар олиб келишмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваЦветы у посольства РФ в Узбекистане
Тошкентликлар “Шереметьево”даги фожиадан сўнг Россия элчихонасига гуллар олиб келмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Цветы у посольства РФ в Узбекистане

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллаб, ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилаган эди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваЦветы у посольства РФ в Узбекистане
Тошкентликлар “Шереметьево”даги фожиадан сўнг Россия элчихонасига гуллар олиб келмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Цветы у посольства РФ в Узбекистане

5 май,якшанба куни кечқурун Москва-Мурманск йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган Sukhoi Superjet100 самолёти ҳалокатга учради. Парвознинг 28 дақиқасидан сўнг экипаж аэропортга фавқулодда қайтишга қарор қилди.

Ёмон об-ҳаво туфайли самолёт иккинчи уринишдан сўнг ерга қўнишга эришди.Кескин қўниш натижасида лайнер шасси стойкалари синиб кетиб, двигателлари ёниб кетади.

Кейинчалик ёнғин самолётнинг қанот қисмига ўтади. Ҳалокат оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, 33 нафар йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари омон қолди.

Вилоятда уч кунлик мотам эълон қилинди. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига бир миллион рубл, жабрланганларга 500 минг рубль берилади.

Фожиадан сўнг Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатди. Россия бош вазири Дмитрий Медведев тергов ўтказиш бўйича давлат комиссиясини тузиш тўғрисида топшириқ берди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, 2019-йилнинг 6-май куни эрталаб ҳолатига кўра 5-майда Москвадаги “Шереметево” аэропортига самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Янгиликлар лентаси
0