Шереметьеводаги авиаҳалокатда Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди

© СК РФОбгоревший фюзеляж самолета компании "Аэрофлот" Sukhoi Superjet-100
Обгоревший фюзеляж самолета компании Аэрофлот Sukhoi Superjet-100 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авиаҳалокат оқибатида Хатлон вилоятида истиқомат қилувчи 28 ёшли Фатхуддин Қурбонбекзода ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Шереметьево аэропортида юз берган авиаҳалокатда Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди.

Самолет Сухой Суперджет 100 - Sputnik Ўзбекистон
Sukhoi Superjet 100 самолёти ҳақида

Бу ҳақда Sputnik агентлигига Тожикистоннинг Москвадаги элчихона маълум қилди.

Таъкидланишича, Хатлон вилоятида истиқомат қилувчи 28 ёшли Фатхуддин Қурбонбекзода ҳалок бўлди.  

“Биз вазиятни кузатиб бормоқдамиз”, - деб қўшимча қилинди элчихонада.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 5 май куни Москвадаги “Шереметево” аэропортида Мурманск шаҳрига кетаётган Sukhoi Superjet 100 йўловчи самолёти фавқулодда қўнишни амалга ошираётган вақтда ёниб кетди.

Самолёт қўниш майдонига қаттиқ урилиб, ёниб кетди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди, 37 киши омон қолди.

Терговчилар томонидан  авиаҳалокатнинг бир нечта версияси ўрганилмоқда.

Асосийлари – пилот, диспечерлар ва самолётни техник кўрикдан ўтказган ишчиларнинг малакаси етишмаслиги;  ҳаво кемасининг носозлиги ҳамда ёмон об-ҳаво шароитлари.

Россия транспорт назорати давлат идораси “Аэрофлот”, Шереметьево аэропорти ҳамда ҳаво ҳаракатини ташкил қилиш бўйича давлат корпорациясини режадан ташқари текширувдан ўтказади.

Янгиликлар лентаси
0