“Агар кимдир айбдор бўлса, у ўз жазосини олади, бегуноҳ эса оқланади. Мамлакатимизда давлат раҳбари ташаббуси билан адолатли суд тизимини яратиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Масалан, "Кампиробод иши" бўйича 25 нафар айбланувчи оқланди. Барчангиздан қонун доирасида ҳаракат қилишингизни сўрайман. Мени қўллаб-қувватлаш учун ҳеч нарса қилиш шарт эмас”, — деб ёзди Ташиев ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида.
Қисқа маълумот: Қамчибек Ташиев 1968 йил 27 сентябрда Жалолобод вилоятининг Барпи қишлоғида туғилган. У 2007–2009 йилларда Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2005–2007 ва 2010–2013 йилларда Жогорку Кенеш депутати бўлган. 2020 йил октябридан МХДҚ раиси, 2021 йил октябридан Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари — МХДҚ раҳбари лавозимида ишлаган. 2022 йилда унга “Қирғиз Республикаси Баатири” унвони берилган.
2024 йил февралда у Қирғизистон футбол иттифоқи президенти этиб сайланган, 2026 йил апрелда эса бу лавозимдан кетган.