Жапаров республика йиғилишида иқтисодиёт, коррупция ва сиёсий фитналар ҳақида гапирди

© Министерство культуры Республики УзбекистанаСадыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием "Народный артист Кыргызской Республики"
Садыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием Народный артист Кыргызской Республики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2026
Oбуна бўлиш
Садир Жапаров беш йиллик фаолияти сарҳисобини қилди. Шунингдек, у коррупцияга, қариндош-уруғчиликка барҳам бериш ва ҳокимиятни сиёсий ўйинлардан холи қилиш ҳақида қатъий баёнот берди
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида мамлакатни 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва келгуси йилларга мўлжалланган режалар муҳокама қилинган республика йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари 28 январь куни президент лавозимига киришганига роппа-роса беш йил тўлганини таъкидлаб, бу давр мобайнида эришилган натижаларни сарҳисоб қилди.
Иқтисодий ўсиш
– 2020 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 8,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилга келиб 22,6 миллиард доллардан ошди. Иқтисодиёт қарийб уч баробар ўсди.
– Сўнгги тўрт йилда реал иқтисодий ўсишнинг ўртача йиллик суръати 10,2 фоизни ташкил қилди.
– Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, 2024 йилда Қирғизистон ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръатлари бўйича дунёдаги учта етакчи давлат қаторига кирди.
– Беш йил давомида солиқ тушумлари қарийб 4 баробар, божхона йиғимлари 6 баробар, солиқсиз тушумлар эса қарийб 9 баробар ошди.
Президент таъкидлашича, узоқ йиллар давомида “яширин схемалар” ҳукмронлик қилган соҳаларда тартиб ўрнатилди, фискал соҳадаги коррупцион хатарлар қисқартирилди ва бунинг натижаси дарҳол сезилди.
Стратегик қарорлар ва инфратузилма
– 2021 йилда “Қумтор” кони тўлиқ давлат тасарруфига ўтди. 2021–2025 йиллар оралиғида унинг умумий даромади 5 миллиард доллардан ошди. Таъкидланишича, 1994–2021 йилларда мамлакат ушбу кондан атиги 100 миллион долларга яқин дивиденд олган.
– Мураккаб музокаралар натижасида Ўзбекистон ва Тожикистон билан давлат чегараси масалалари тартибга солинди. 1990 йиллар бошидан бери чўзилиб келган муаммо ҳал этилди.
– “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” йўналишидаги темир йўл қурилиши бошланди. Жапаров бу лойиҳани Евроосиё макони иқтисодий харитасини ўзгартириши мумкин бўлган стратегик артерия деб атади.
– Қуввати 1 860 мегаватт бўлган “Қамбарота-1” ГЭС қурилиши амалга оширилмоқда. Иншоот фойдаланишга топширилгач, мамлакат электр энергиясини экспорт қилувчи давлатга айланиши кутилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш
– Минглаб кўчмас мулк объектлари давлат мулкига қайтарилди.
– Давлат ва муниципал органларга 959 та объект топширилди.
– Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансига 3 минг 300 гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари ўтказилди.
– Уюшган жиноий гуруҳларнинг 300 дан ортиқ аъзоси жавобгарликка тортилди.
Президент давлат хизматида қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик ва “жиянчилик” каби ҳолатларга йўл қўйилмаслигини қатъий таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бюджет маблағларига тажовуз қилган ва коррупцияга аралашган мансабдорларга нисбатан шафқат бўлмайди.
Жапаров ҳокимият тармоқлари сиёсий ўйинлар учун эмас, балки фуқароларга хизмат қилиш учун яратилганини таъкидлаб, жойлардаги раҳбарларни ҳалоллик ва адолат билан ишлашга чақирди.
ЕС профинансирует часть строительства “Қамбарота ГЭС-1 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2025
Европа Иттифоқи "Қамбарота" ГЭСи учун $2,4 млрд ажратади
Янгиликлар лентаси
0