Европа Иттифоқи "Қамбарота" ГЭСи учун $2,4 млрд ажратади

© Министерство энергетики КиргизииЕС профинансирует часть строительства “Қамбарота ГЭС-1
ЕС профинансирует часть строительства “Қамбарота ГЭС-1 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2025
Oбуна бўлиш
Лойиҳада Қирғизистон улуши — 34 фоиз, Ўзбекистон ва Қозоғистонники — 33 фоиздан.
ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Европа Иттифоқи (ЕИ) Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини молиялаштириш учун жами 2,4 миллиард доллар ажратишга рози бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Европа Иттифоқи умумий ҳисобда лойиҳа учун 2,4 миллиард долларлик молиявий қўллаб-қувватлаш пакети шакллантириш ниятини билдирган. Бу маблағлар Европа институтлари орқали ажратилиши кутилмоқда.
Лойиҳада Қирғизистон улуши — 34 фоиз, Ўзбекистон ва Қозоғистонники — 33 фоиздан.
Ҳар бир давлат ўз улушига мос равишда электр энергиясини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу лойиҳа уч давлатнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлайди.
ЕИ мазкур масала бўйича уч давлат билан икки томонлама ҳужжатлар имзолаган. Мазкур келишувлар Европа Иттифоқининг Global Gateway ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда.
Айн дамда Қирғизистон билан Европа инвестиция банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида меморандумлар имзоланган бўлиб, ҳар бири 500 миллион долларгача маблағ ажратишни назарда тутади. Меморандумлар “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини молиялаштиришга оид ҳамкорлик ва техник кўмак масалаларини қамраб олади.
Маълумот учун, “Қамбарота ГЭС-1” — Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Норин дарёсида қурилаётган энг йирик гидроэнергетик иншоот. ГЭСнинг қуввати 1860 МВт, сув омбори ҳажми 5,4 миллиард куб метр, тўғон баландлиги 256 метр бўлади. Станция йилига ўртача 5,6 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Қурилиш ишлари тахминан 10 йил давом этади.
В Брюсселе состоялся круглый стол министров по Камбаратинской ГЭС-1 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Марказий Осиё йирик лойиҳаси — Қамбарота ГЭС-1 бўйича вазирлар учрашуви бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0