Ташиев иши: Қирғизистон хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарига қандай айблов қўйилди

© Телеканал RegionТашиев подтвердил, что на него завели уголовное дело
Ташиев подтвердил, что на него завели уголовное дело - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2026
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) собиқ раиси Қамчибек Ташиев унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ташиев, собиқ бош прокурор Қурманқул Зулушев ва Жогорку Кенешнинг собиқ раиси Нурланбек Тургунбек уулуга давлат тўнтаришига уриниш бўйича айблов эълон қилингани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, Ташиев тўлиқ ҳуқуқий ҳимояланиш имкониятига эга эканини айтган.

“Агар кимдир айбдор бўлса, у ўз жазосини олади, бегуноҳ эса оқланади. Мамлакатимизда давлат раҳбари ташаббуси билан адолатли суд тизимини яратиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Масалан, "Кампиробод иши" бўйича 25 нафар айбланувчи оқланди. Барчангиздан қонун доирасида ҳаракат қилишингизни сўрайман. Мени қўллаб-қувватлаш учун ҳеч нарса қилиш шарт эмас”, — деб ёзди Ташиев ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида.

Кейинроқ Ташиевнинг адвокати Икрамидин Айткулов унга икки модда бўйича айблов қўйилганини маълум қилди.
ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик;
бир гуруҳ шахслар томонидан хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш.
Адвокатнинг сўзларига кўра, Ташиевга нисбатан қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси — мамлакатдан чиқмаслик тўғрисида тилхат қўлланган.
Ташиев, Зулушев ва Тургунбек уулу ИИВда сўроқ қилинган. Адвокат Шердор Абдикапаровнинг айтишича, учала собиқ юқори лавозимли амалдор ҳам аввал бошқа фигурантларга нисбатан қўлланилган айбловлар бўйича чақирилган. Манбага кўра, гап оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва тергов давлат тўнтаришига уриниш сифатида баҳолаётган ҳаракатлар ҳақида кетмоқда.
Нашр манбаларига кўра, сўроқлар ИИВ Бош тергов бошқармасида бир неча соат давом этган, шундан сўнг фигурантлар бинодан чиқиб кетган.
24.kg хабарига кўра, иш “75 мактуб” номи билан тилга олинаётган сиёсий жараёнлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Февралда 75 нафар жамоат арбоби, собиқ амалдор, депутат ва зиёлилар президент Садир Жапаров ҳамда Жогорку Кенеш раисига мурожаат қилиб, муддатидан олдин президент сайловларини ўтказишни сўраган эди.
Шундан кейин Қирғизистонда қатор сиёсий ва кадр ўзгаришлари юз берди.
Қамчибек Ташиев Қўмита раиси ва Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари лавозимларидан озод этилди;
Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида қайта ташкил этиш ишлари ўтказилди;
бир қатор юқори лавозимли амалдорлар вазифасидан кетди;
Нурланбек Тургунбек уулу Жогорку Кенеш раиси лавозимини ва депутатлик мандатини топширди;
Қурманқул Зулушев ҳам депутатлик мандатидан воз кечди;
“75 мактуб”нинг айрим имзоловчилари ҳибсга олинди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров аввалроқ Ташиевнинг ушбу воқеаларга алоқадор ёки алоқадор эмаслигини тергов ва суд аниқлашини айтган. Унинг сўзларига кўра, якуний қарорни суд қабул қилади.

Қисқа маълумот: Қамчибек Ташиев 1968 йил 27 сентябрда Жалолобод вилоятининг Барпи қишлоғида туғилган. У 2007–2009 йилларда Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири, 2005–2007 ва 2010–2013 йилларда Жогорку Кенеш депутати бўлган. 2020 йил октябридан МХДҚ раиси, 2021 йил октябридан Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари — МХДҚ раҳбари лавозимида ишлаган. 2022 йилда унга “Қирғиз Республикаси Баатири” унвони берилган.

2024 йил февралда у Қирғизистон футбол иттифоқи президенти этиб сайланган, 2026 йил апрелда эса бу лавозимдан кетган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Садыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием Народный артист Кыргызской Республики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2026
Жапаров республика йиғилишида иқтисодиёт, коррупция ва сиёсий фитналар ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0