30 июндан ўзбекистонлик ҳайдовчилар Россияда 180 кунгача бўлиши мумкин

Россия МДҲ давлатлари ва Грузиядан келган халқаро ташув ҳайдовчилари учун мамлакатда бўлиш муддатини 180 кунгача оширади. Бу тартиб ўзбекистонлик профессионал ҳайдовчиларга ҳам тааллуқли.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи МДҲ давлатлари ва Грузиядан келган профессионал ҳайдовчилар учун мамлакатда бўлиш муддатини 180 кунгача оширади.
Тегишли қарорни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолади. Ҳужжат 30 июндан кучга киради.
Янги тартибга кўра, МДҲ давлатлари фуқаролари, шунингдек Грузия фуқаролари бўлган профессионал ҳайдовчилар Россияда бир календарь йил давомида жами 180 суткагача бўлиши мумкин.
Бу қоида халқаро автомобиль ташувларини амалга оширадиган ва Россияга виза талаб этилмайдиган тартибда кирган ҳайдовчиларга тааллуқли.
Ҳужжатда ушбу имконият белгиланган тартибда Россияга кириш ва мамлакатда бўлиш ёки яшаш мақсадида ариза берган ҳайдовчиларга татбиқ этилиши қайд этилган.
Амалдаги умумий тартибга кўра, Россияга визасиз кирган хорижий фуқаролар мамлакатда бир календарь йил давомида жами 90 суткагача бўлиши мумкин. Янги қарор эса айнан халқаро ташувлар билан шуғулланувчи профессионал ҳайдовчилар учун ушбу муддатни икки баравар оширади.
Бу ўзгариш Россия йўналишида қатнайдиган халқаро ташувчилар, жумладан МДҲ давлатларидан борувчи ҳайдовчилар учун муҳим енгиллик бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда оғир ва йирик юк ташувчилар учун рухсатнома олиш тартиби енгиллашиши мумкин