https://sputniknews.uz/20260429/uzbekistan-haydovchilar-russia-bolish-57206156.html
Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати узайтирилмоқда
Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати узайтирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати МДҲ давлатлари ва Грузиядан келган профессионал ҳайдовчиларнинг мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини 180 кунгача оширишга қарор қилди. Янги тартиб 30 июндан кучга киради.
2026-04-29T10:18+0500
2026-04-29T10:18+0500
2026-04-29T13:02+0500
ўзбекистон
мдҳ
автомобил
ҳайдовчилар
россия
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/400/54/4005409_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_25f62592aabc167082ff80d549cbcfdd.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи МДҲ давлатлари ва Грузиядан келган профессионал ҳайдовчилар учун мамлакатда бўлиш муддатини 180 кунгача оширади.Тегишли қарорни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолади. Ҳужжат 30 июндан кучга киради.Бу қоида халқаро автомобиль ташувларини амалга оширадиган ва Россияга виза талаб этилмайдиган тартибда кирган ҳайдовчиларга тааллуқли.Ҳужжатда ушбу имконият белгиланган тартибда Россияга кириш ва мамлакатда бўлиш ёки яшаш мақсадида ариза берган ҳайдовчиларга татбиқ этилиши қайд этилган.Амалдаги умумий тартибга кўра, Россияга визасиз кирган хорижий фуқаролар мамлакатда бир календарь йил давомида жами 90 суткагача бўлиши мумкин. Янги қарор эса айнан халқаро ташувлар билан шуғулланувчи профессионал ҳайдовчилар учун ушбу муддатни икки баравар оширади.Бу ўзгариш Россия йўналишида қатнайдиган халқаро ташувчилар, жумладан, МДҲ давлатларидан борувчи ҳайдовчилар учун муҳим енгиллик бўлади.
https://sputniknews.uz/20260408/eaeu-yuk-tashuvchi-ruxsatnoma-engillashish-56781980.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/400/54/4005409_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_a76dae74e793090c7d230e819b7ae1c5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, мдҳ, автомобил, ҳайдовчилар, россия, миграция
ўзбекистон, мдҳ, автомобил, ҳайдовчилар, россия, миграция
Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати узайтирилмоқда
10:18 29.04.2026 (янгиланди: 13:02 29.04.2026) Россия МДҲ давлатлари ва Грузиядан келган халқаро ташув ҳайдовчилари учун мамлакатда бўлиш муддатини 180 кунгача оширади. Бу тартиб ўзбекистонлик профессионал ҳайдовчиларга ҳам тааллуқли.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия халқаро автомобиль ташувларини амалга оширувчи МДҲ давлатлари ва Грузиядан келган профессионал ҳайдовчилар учун мамлакатда бўлиш муддатини 180 кунгача оширади.
Тегишли қарорни Россия бош вазири Михаил Мишустин имзолади. Ҳужжат 30 июндан кучга киради.
Янги тартибга кўра, МДҲ давлатлари фуқаролари, шунингдек, Грузия фуқаролари бўлган профессионал ҳайдовчилар Россияда бир календарь йил давомида жами 180 суткагача бўлиши мумкин.
Бу қоида халқаро автомобиль ташувларини амалга оширадиган ва Россияга виза талаб этилмайдиган тартибда кирган ҳайдовчиларга тааллуқли.
Ҳужжатда ушбу имконият белгиланган тартибда Россияга кириш ва мамлакатда бўлиш ёки яшаш мақсадида ариза берган ҳайдовчиларга татбиқ этилиши қайд этилган.
Амалдаги умумий тартибга кўра, Россияга визасиз кирган хорижий фуқаролар мамлакатда бир календарь йил давомида жами 90 суткагача бўлиши мумкин. Янги қарор эса айнан халқаро ташувлар билан шуғулланувчи профессионал ҳайдовчилар учун ушбу муддатни икки баравар оширади.
Бу ўзгариш Россия йўналишида қатнайдиган халқаро ташувчилар, жумладан, МДҲ давлатларидан борувчи ҳайдовчилар учун муҳим енгиллик бўлади.