https://sputniknews.uz/20260408/eaeu-yuk-tashuvchi-ruxsatnoma-engillashish-56781980.html
ЕОИИда оғир ва йирик юк ташувчилар учун рухсатнома олиш тартиби енгиллашиши мумкин
ЕОИИда оғир ва йирик юк ташувчилар учун рухсатнома олиш тартиби енгиллашиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК ЕОИИда оғир ва йирик габаритли юк ташувчилар учун махсус рухсатнома бериш тартибини уйғунлаштириш бўйича ёндашувларни маъқуллади. Бундай рухсатномалар 24 соат, 10 иш куни ёки фавқулодда ҳолатда 3 соат ичида берилиши мумкин.
2026-04-08T17:04+0500
2026-04-08T17:04+0500
2026-04-08T17:04+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
транспорт
юк
автомобил
автомобиль йўли
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20162198_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_ee7437d70ae7fceb3113a87e5fcc6037.jpg
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудидаги евроосиё транспорт йўлаклари ва йўналишларида ҳаракатланувчи оғир вазнли ёки йирик габаритли транспорт воситалари учун махсус рухсатнома бериш тартибини уйғунлаштириш бўйича умумий ёндашувларни маъқуллади.Гап, аввало, халқаро юк ташувларида қўлланадиган махсус рухсатномалар ҳақида кетмоқда. Янги тавсияларга кўра, ЕОИИга аъзо давлатларда бундай рухсатномаларни бериш муддати, ариза шакли, унда кўрсатиладиган маълумотлар ва рухсатнома берадиган ваколатли органлар бўйича умумий қоидалар жорий этилиши керак.Хусусан, махсус рухсатнома бериш бўйича қуйидаги муддатлар тавсия этилмоқда:ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошевнинг таъкидлашича, ушбу тавсияларни амалга ошириш ташувчилар учун рухсатнома олиш жараёнини соддалаштиради, транспорт-логистика харажатларини камайтиради ва ЕОИИ ички бозоридаги мавжуд чекловлардан бирини бартараф этишга ёрдам беради
https://sputniknews.uz/20260312/eaeu-xavf-yuk-ruxsatnoma-tezlashtirish-56248014.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20162198_596:138:3037:1968_1920x0_80_0_0_c2e40c92dd855f5b161e179b01c43551.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, евроосиё иқтисодий комиссияси, оғир юк, йирик габаритли юк, махсус рухсатнома, халқаро автомобиль ташувлари, арзибек кожошев, транспорт йўлаклари
еоии, еик, евроосиё иқтисодий комиссияси, оғир юк, йирик габаритли юк, махсус рухсатнома, халқаро автомобиль ташувлари, арзибек кожошев, транспорт йўлаклари
ЕОИИда оғир ва йирик юк ташувчилар учун рухсатнома олиш тартиби енгиллашиши мумкин
ЕОИИда оғир ва йирик габаритли юк ташувчилар учун махсус рухсатнома бериш тартибида ягона қоидалар жорий этиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси
(ЕИК) ҳайъати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудидаги евроосиё транспорт йўлаклари ва йўналишларида ҳаракатланувчи оғир вазнли ёки йирик габаритли транспорт воситалари учун махсус рухсатнома бериш тартибини уйғунлаштириш бўйича умумий ёндашувларни
маъқуллади.
Гап, аввало, халқаро юк ташувларида қўлланадиган махсус рухсатномалар ҳақида кетмоқда. Янги тавсияларга кўра, ЕОИИга аъзо давлатларда бундай рухсатномаларни бериш муддати, ариза шакли, унда кўрсатиладиган маълумотлар ва рухсатнома берадиган ваколатли органлар бўйича умумий қоидалар жорий этилиши керак.
Хусусан, махсус рухсатнома бериш бўйича қуйидаги муддатлар тавсия этилмоқда:
йўналишни қўшимча келишиш талаб этилмаса — 24 иш соати;
йўналишни алоҳида келишиш зарур бўлса — 10 иш куни;
фавқулодда вазиятларда — 3 соат.
Шунингдек, махсус рухсатноманинг амал қилиш муддати 135 календарь кундан ошмаслиги, ариза эса халқаро ташув бошланишидан камида 45 кун олдин топширилиши тавсия этилди.
ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошевнинг таъкидлашича, ушбу тавсияларни амалга ошириш ташувчилар учун рухсатнома олиш жараёнини соддалаштиради, транспорт-логистика харажатларини камайтиради ва ЕОИИ ички бозоридаги мавжуд чекловлардан бирини бартараф этишга ёрдам беради