ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. 30 апрель куни Тошкент вақти билан соат 12:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида "ШҲТнинг 25 йиллиги: ривожланишнинг кейинги истиқболлари" мавзусида Остона - Москва - Минск - Тошкент - Шанхай видеокўприги бўлиб ўтади.
Видео кўприкда экспертлар томондина ташкилот олдида турган замонавий таҳдидлар, кўп қутбли дунёни шакллантиришда ШҲТнинг ўрни ҳамда унинг кейинги ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинади.
Иштирокчилар:
Москвада:
Станислав Королёв, Евроосиё таҳлилий маркази бошқаруви раиси, Россиядаги ШҲТ Халқ дипломатияси миллий маркази директори.
Остонада:
Эдуард Полетаев, "Евроосиё дунёси" жамоат фонди раҳбари;
Пётр Своик, жамоат арбоби, иқтисодчи.
Минскда:
Олга Лазоркина, Стратегик тадқиқотлар институти таҳлилчиси.
Тошкентда:
Раъно Турсунова, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети "Сиёсатшунослик" кафедраси профессори
Шанхайда:
Антон Бугаенко, ЯМТИ Хитой ва Осиё тадқиқотлари дастури раҳбари, Хитойда Шанхай чет тиллари университети докторанти.
2026 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташкил этилганига 25 йил тўлади. Ташкилот 2001 йилда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган. Кейинчалик унга Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Беларусь қўшилган.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев