Самарқандда бильярд бўйича ЖЧ якунланди: ўзбекистонлик спортчи "бронза" олди

Ўзбекистонлик Нурбек Саломов мусобақада бронза медалини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Самарқандда бильярд бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Турнирда 13 та мамлакатдан 160 нафар спортчи иштирок этди.
Мусобақа "Silk Road Samarkand" сайёҳлик мажмуасида “динамик пирамида” йўналишида ўтказилди.
Эркаклар ўртасида финалда россиялик Иосиф Абрамов ҳамюрти Никита Володинни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлди.
Ўзбекистонлик Нурбек Саломов ва қирғизистонлик Арсен Қалибек ўғли бронза медалини қўлга киритди. Саломов ярим финалда Никита Володинга имкониятни бой берган.
Аёллар тоифасида белоруссиялик Екатерина Перепечаева-Чернухо олтин, россиялик Екатерина Бритченко эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, россиялик Диана Миронова ва Кристина Салтовская бронза медали билан шоҳсупага кўтарилди.
Самарқандда бильярд бўйича ЖЧ ўтмоқда: иштирокчилар орасида 19 карра жаҳон чемпиони бор