Самарқандда бильярд бўйича ЖЧ ўтмоқда: иштирокчилар орасида 19 карра жаҳон чемпиони бор

© Sputnik
Oбуна бўлиш
Самарқандда бильярд бўйича жаҳон чемпионати ўтмоқда, унда турли давлатлардан 150 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Иштирокчилар орасида 19 карра жаҳон чемпиони Диана Миронова ҳам бор
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида бильярд бўйича жаҳон чемпионати ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Тожикистон ва бошқа давлатлардан 150 дан ортиқ спортчи иштирок этмоқда, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Ҳар бир давлат 20 нафаргача спортчи билан иштирок этади, Россия ва Ўзбекистон бундан анча кўп”, — деди Халқаро пирамида конфедерацияси бош котиби, Россия бильярд спорти федерацияси биринчи вице-президенти Яков Фирсов.

В Самарканде проходит чемпионат мира по бильярду
© Sputnik
Мусобақада Ўзбекистон шарафини қарийб 30 нафар ўйинчи ҳимоя қилмоқда. Улар орасида Жамолиддин Қўчқоров, Нодир Мирзаев ва Зуҳриддин Ҳошимов каби таниқли бильярдчилар бор.
Россиядан келган иштирокчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, Самарқандга 30 нафар бильярдчи келган: 16 нафар эркак ва 14 нафар аёл.
“Россияни муносиб ҳимоя қиладиган энг яхши бильярдчилар тўпланган. Бу ерда уч карра жаҳон чемпионлари Никита Володин, Иосиф Абрамов ва Никита Ливада, шунингдек, 19 карра жаҳон чемпиони, хизмат кўрсатган спорт устаси Диана Миронова бор. Бу йил у 30 ёшга тўлди. Айтганча, уларнинг барчаси ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган”, — деди Россия бильярд спорти федерациясининг эркаклар ва аёллар терма жамоалари бош мураббийи Алексей Белов.

В Самарканде проходит чемпионат мира по бильярду
© Sputnik
Шуни таъкидлаш керакки, мусобақалар рус бильярдининг энг машҳур йўналишларидан бири бўлган “динамик пирамида” бўйича ўтказилмоқда. Унинг мақсади биринчи бўлиб 8 очко тўплашдир. Ўйинда 15 та оқ шар ва битта рангли битка ишлатилади. Хусусияти шундаки, тўп киритган ўйинчи уни столнинг исталган жойига қўйиши мумкин, бу эса ўйинга фаол ва тезкор тус беради.
Партия 2,5 соатгача ёки иштирокчилардан бирининг 9 та ғалабасигача давом этиши мумкин.
Мусобақалар Россиядан Самарқандга олиб келинган 12 та бильярд столида ўтказилмоқда.

В Самарканде проходит чемпионат мира по бильярду
© Sputnik
“Биз "Liverpool 3" профессионал сериясининг 12 та столини олиб келдик. Мутахассисларимиз чемпионатнинг техник томонини тўлиқ ташкил этишди. Бильярд столи — мураккаб жиҳоз. Ўрнатишга икки кун кетди. Каркас, табиий сланец плиталари ўрнатилди, энг яхши мовут тортилди. Натижада жаҳон чемпионатида эталон ускуналарга эга бўлдик”, — деди “Start” фабрикаси вакили Александра Маняхина.
Чемпионат 26 апрелга қадар давом этади.
