Ўттиз йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси ошиши мумкин

Янги тартиб билан пенсия иш ҳақининг 75 фоизи эмас, тўлиқ миқдори асосида ҳисобланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсиясини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди.
Унга кўра, бундай ҳарбийлар пенсиясини ҳисоблашда иш ҳақининг 75 фоизи эмас, тўлиқ миқдори асос қилиб олиниши мумкин.
Бундан ташқари, пенсияни ҳисоблашда қўлланадиган юқори чегара ҳам оширилиши таклиф этилмоқда. Ҳозир ҳисоб-китоб базавий миқдорнинг 10 бараваригача бўлган сумма асосида амалга оширилса, янги тартибда бу чегара 12 бараваргача кўтарилиши мумкин.
Бу айрим ҳарбий хизматчилар пенсияси юқорироқ ҳисобланишига хизмат қилади.
Ўзгаришлар “Ҳарбий хизматчиларнинг ва уларнинг оила аъзоларининг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳасида назарда тутилган. Ҳужжат депутатлар томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мудофаа доктринаси янгиланади — Шавкат Мирзиёев армияни ривожлантириш йўналишини белгилади