Ўзбекистон ва ЕОИИ

Остонада ЕОИИ энергетика хавфсизлиги ва “яшил” энергетика масалалари муҳокама қилинади

Сессия якунида Қозоғистон электр энергияси ва қуввати бозори оператори, Санкт-Петербург халқаро товар-хомашё биржаси ҳамда Беларусь универсал товар биржаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Остонада бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумида ЕОИИ доирасида энергетика интеграциясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
“Евроосиё энергетика интеграцияси. Ҳаракат вектори” мавзусидаги давра суҳбатида ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев иштирок этади. Форум сайти маълумотига кўра, сессияда ЕОИИ энергетика хавфсизлиги, энергия ресурслари бозорлари ва барқарор таъминот масалалари кўриб чиқилади.
Муҳокамаларда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади:
энергия ресурслари биржа савдоси архитектураси ва ягона Евроосиё нарх индикаторини шакллантириш;
биржа қоидалари, клиринг ва кафолатли таъминот тизимларини яқинлаштириш;
энергия ресурслари нархларининг конвергенцияси;
қайта тикланадиган энергия манбалари, атом ва водороднинг “яшил” энергетикадаги ўрни;
ёқилғи-энергетика комплексларини рақамлаштириш ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш;
энергия ресурслари савдосида маълумот алмашинуви ва электрон ҳужжат айланиши бўйича ягона ёндашувлар;
энергетика маълумотларини сақлаш бўйича миллий талаблар ва уларни трансчегаравий алмашиш зарурати ўртасидаги мувозанат.
Панель сессиясида ЕОИИга аъзо давлатлар давлат органлари ва умумий электр энергияси бозорида марказлашган савдо операторлари сифатида белгиланган савдо майдончалари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Сессия якунида Қозоғистон электр энергияси ва қуввати бозори оператори, Санкт-Петербург халқаро товар-хомашё биржаси ҳамда Беларусь универсал товар биржаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши режалаштирилган.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ҳайдовчисиз транспорт ва СИ: Остонадаги EОИИ форумида нималар муҳокама қилинади?