Ангренда "Howo" бир нечта машина билан тўқнашди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Howo” русумли юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 26 апрель куни соат 23:10 ларда “А-373” автомобиль йўлининг 93-километрида юз берган. 1995 йилда туғилган Р.Н. бошқарувидаги "Howo" юк машинаси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган 4 та транспорт воситаси билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида “Cobalt” автомашинаси ҳайдовчиси И.Х. ва йўловчи З.Т. воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, бошқа транспорт воситаларида бўлган 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Юк машинаси ҳайдовчиси процессуал тартибда ушланган. У ҳодисада тан жароҳати олмагани маълум қилинди.
Навоий–Учқудуқ йўлида автобус ағдарилди — ЙҲХБ расмий муносабат билдирди