https://sputniknews.uz/20260119/avtobus-agdarilish-yhxb-munosabat-54989471.html
Навоий–Учқудуқ йўлида автобус ағдарилди — ЙҲХБ расмий муносабат билдирди
Навоий–Учқудуқ йўлида автобус ағдарилди — ЙҲХБ расмий муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилоятининг Томди туманида “ZHONG TONG BUS” русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса натижасида икки киши жабрланиб, жиноят иши қўзғатилди.
2026-01-19T17:56+0500
2026-01-19T17:56+0500
2026-01-19T17:56+0500
ўзбекистон
жамият
автобус
йтҳ
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
йҳҳб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54988406_0:225:1024:801_1920x0_80_0_0_ac8636f9b3f18f3a19da916409715e88.jpg
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. 17 январь куни соат 07:00 атрофида Навоий вилояти Томди туманида, “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган йўлда автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.Маълумотларга кўра, А-379 “Навоий–Учқудуқ” халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 189–190-километрлари оралиғида “ZHONG TONG BUS” русумли автобус “Навоий–Зарафшон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Натижада автобус йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган.Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260114/kazakhstan-avtobus-ozbekistonliklar-yordam-54797803.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54988406_0:129:1024:897_1920x0_80_0_0_c16c878b583d061e4191d66745d996a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий вилояти, томди тумани, автобус аварияси, йўл-транспорт ҳодисаси, zhong tong bus, навоий–учқудуқ йўли, навоий–зарафшон йўналиши, йҳхб, 266-модда, жиноят иши, зарафшон шаҳри
навоий вилояти, томди тумани, автобус аварияси, йўл-транспорт ҳодисаси, zhong tong bus, навоий–учқудуқ йўли, навоий–зарафшон йўналиши, йҳхб, 266-модда, жиноят иши, зарафшон шаҳри
Навоий–Учқудуқ йўлида автобус ағдарилди — ЙҲХБ расмий муносабат билдирди
Навоий вилояти Томди тумани ҳудудида автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар фуқаро тан жароҳати олди
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. 17 январь куни соат 07:00 атрофида Навоий вилояти Томди туманида, “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган йўлда автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати
маълум қилди.
Маълумотларга кўра, А-379 “Навоий–Учқудуқ” халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 189–190-километрлари оралиғида “ZHONG TONG BUS” русумли автобус “Навоий–Зарафшон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Натижада автобус йўлнинг қарама-қарши томонига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган ва улар Зарафшон шаҳри тиббиёт муассасасига етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.