ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. "Шимол" кучлар гуруҳининг ҳужумчи бригадалар Харков вилоятидаги "Бочково" қишлоғини эгаллаб олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
"Асосий мақсад окопларни эгаллаб олиш эди. Кейин эса уларни асосий кучларга топшириш эди. Биз истеҳкомни эгаллаб олдик. Ўндан ортиқ Украина аскарлари йўқ қилинди", - деди чақирув белгиси "Пуля" бўлган қўмондон.
Ҳужумдан олдин аскарлар разведка маълумотлари асосида жанговар операцияларни машқ қилишди. Улар жой рельефи ва Укина аскарларининг ҳаракат йўналишларини ва ўқ отиш позицияларини олдиндан билар эди, деб таъкидлади Пуля.
Село "Бочково" перешло под контроль российский войск
© Sputnik
Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги ҳафта ичида "Шимол" кучлар гуруҳи Ветеринарное қишлоғини назоратга олди ва 1300 дан ортиқ УҚК аскарлари, саккизта зирҳли жанговар машина, 96 та машина, саккизта дала артиллерия қуроллари, 13 та электрон кураш станциялари ҳамда 71 та ўқ-дори, ёқилғи ва таъминот омборларини йўқ қилди.
Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари жами 1125 нафар ҳарбий хизматчилари, 3та танки, 4та дала артиллеря қуроллари, 38та ҳарбий автомобил ва 256та учувчисиз аппаратларини йўқотди.
Ўтган сутка давомида Украина Қуролли кучлари жами 1125 нафар ҳарбий хизматчилари, 3та танки, 4та дала артиллеря қуроллари, 38та ҳарбий автомобил ва 256та учувчисиз аппаратларини йўқотди.