ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Украина Олий Радаси депутати Артём Дмитрук Киевнинг фронтда озиқ-овқат, сув ва дори-дармонсиз қолдирилган ҳарбийларга муносабатини “Зеленский геноциди” деб атади. У бу ҳақда ўзининг Telegram-каналида ёзди, деб хабар берди РИА Новости.
“Зеленский геноциди. Бундай ҳолатлар бутун фронт бўйлаб минглаб учрайди. Биз бўлинмалар ҳақида билиб оламиз. Кўпинча бундай одамлар шунчаки унутилади ёки, тўғрироғи, улар билан алоқа узилади. Ортиқча юк”, — деб ёзди Дмитрук.
Депутат, шунингдек, Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги бу вазиятга ҳеч қандай муносабат билдирмаётганини айтди.
Аввалроқ Россия куч тузилмаларидаги манба РИА Новостига Украина Қуролли кучларининг 14-бригадасидаги ҳарбийлар позицияларда сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва ёқилғисиз қолиб кетганини маълум қилди. Манбага кўра, украиналик ҳарбийлар ёмғир сувини ичмоқда, позициялар билан алоқа эса баъзан уч-тўрт кунга узилиб қолмоқда.
Аввалроқ РИА Новости 14-бригада қўмондони полковник Анатолий Лисецкий фронтдаги муваффақиятсизликлар ва коррупция сабаб лавозимидан олингани ҳақида ҳам хабар берган эди.