Осиёнинг Elite Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

25 апрель куни “Ал Аҳли” ва “Мачида” ўртасидаги Элит Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. 25 апрель куни Элит Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” ҳамда Япониянинг “Мачида” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Мазкур беллашувни ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Учрашувда Илгиз Танташев бош ҳакам, Андрей Сапенко ёрдамчи ҳакам, Фирдавс Норсафаров эса AVAR ҳаками сифатида ишлайди.
AFC Champions League Elite Осиёдаги энг кучли клублар иштирок этадиган бош турнир ҳисобланади.
Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларини бошқаради