ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Махсус ҳарбий операция зонасида тўғридан-тўғри отишмалар интенсивлиги пасайган, фронтда эса асосий босим дронлар ва масофадан туриб зарба бериш воситалари ҳисобига юзага келмоқда.
Бу ҳақда РИА Новостига “Марказ” қўшинлар гуруҳи таркибида ҳаракат қилувчи 177-гвардия денгиз пиёдалари полкининг “Певец” лақабли ҳарбий хизматчиси маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозир олдинги чизиқда душманнинг шахсий таркиби кам кўринади. Кўп ҳолларда позицияларда икки-уч нафардан ҳарбий бўлади, асосий ҳаракат эса масофадан туриб амалга оширилади.
“Айтишим мумкинки, мен охирги марта 2024 йилда тўғридан-тўғри отишмада қатнашганман.”, — деди у.
Ҳарбий хизматчининг таъкидлашича, ҳозир фронтда душманни ўз кўзи билан кўриш ҳам қийинлашган.
“Ҳозир бундай тўқнашувлар камдан-кам учрайди — асосан дронлар ва бошқа воситалар қўлланилади”, — деди “Певец”.
Шу билан бирга, у Доброполье йўналишидаги операциялардан бирини сщзлаб берди.
Денгиз пиёдасининг айтишича, ҳужум Украина томонининг оғир “Баба-Яга” дронларидан фаол фойдаланиши шароитида амалга оширилган. Россиялик ҳарбийлар бу вазиятда иссиқликни яширадиган костюмлардан фойдаланиб, тунда позицияга яқинлашган.
“Кечаси кирдик, душман буни кутмаган эди. Натижада саккиз кишилик гуруҳ 16 нафар жангчини йўқ қилди”, — деди у.
Унинг қўшимча қилишича, топшириқ бажарилгандан кейин бўлинма эгаллаб турган позицияларда мустаҳкамланган.